Пригодится каждому кадровику в декабре:
Янги ижтимоий суғурта тизими доирасида 2026 йилдан бошлаб декрет ва касаллик нафақалари қандай тўланади
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими доирасида ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш тартибига тушунтириш берилди. Ўзгартиришлар 2026 йил 1 январдан кучга киради. Янги тартиб ижтимоий нафақалар тўлашни иш берувчиларнинг тўғридан-тўғри жавобгарлигидан Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига ўтказади. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари бўйича тўловларни тайинлашнинг янги тартиби ҳақида батафсил нашрда ўқинг.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси: қандай ҳисобланади
2026 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат ижтимоий суғуртаси тизими маълумотлари асосида ҳисобланади. Тўлов миқдори тўғридан-тўғри ходиманинг суғурта стажига боғлиқ, хусусан стаж:
- 10 ойдан 24 ойгача бўлганда нафақа ўртача иш ҳақининг 75 фоизини ташкил этади;
- 25 ойдан 60 ойгача бўлганда – 85 фоизи;
- 61 ойдан ортиқ бўлганда – ўртача иш ҳақининг 100 фоизи.
Нафақа олиш ҳуқуқи, агар суғурта ҳодисаси расмий меҳнат шартномаси ёки иш билан бандликнинг бошқа расмий шакли, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ҳамкорлик қилиш даврида юз берган бўлса, суғурта стажи камида 10 ойни ташкил этиши шарти билан вужудга келади.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўловлар
2026 йил 1 июлдан бошлаб худди шу ижтимоий суғурта тизими доирасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш жорий этилади. Ушбу тўловлар расмий меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган бутун даврни қамраб олади, бироқ бир йил давомида 182 календарь кундан ошмаслиги керак. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун ходим камида 6 ойлик суғурта стажига эга бўлиши керак.
Ўқишни тавсия қиламиз
- 2026 йилга қадар вақтинчалки меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади
- Ишдан бўшатиш нафақаси кимларга ва қачон тўланади
- Кадрлар бўйича мутахассислар ходимларнинг меҳнат стажи ҳақида нималарни билишлари керак
- Аввалги иш стажи ҳақидаги маълумотлар электрон меҳнат дафтарчасига қандай киритилади
- Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСГОР) шартномаси қандай тузилади
Эътибор беринг
Кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилган. 09.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1101-сон Қонун билан Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси фаолияти тартиби мустаҳкамланди ҳамда мажбурий ва ихтиёрий суғурта доирасида суғурта бадалларини тўлаш механизмлари, шунингдек суғурта нафақаларини тайинлаш ва тўлаш шартлари белгиланди. Жамғарма ижтимоий солиқ ва суғурта бадалларининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади. Мажбурий ижтимоий суғурта татбиқ этиладиган шахслар учун суғурта бадали жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан ўтказилади. Ихтиёрий суғурта иштирокчиларининг бадаллари қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланади.
Бу ҳақида янада батафсил kadrovik.uz нашрида ўқинг>>>