Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўриндошлик асосидаги фаолиятда иш вақтини белгилаш
Иш берувчи ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилди. Меҳнат шартномасида кундалик иш вақти 6 соат деб белгиланган. Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланадими?
Агар ходимга асосий иш жойи бўйича тўлиқ иш вақти ва ҳафтаси белгиланган бўлса, иш берувчининг юқоридаги ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ходимнинг кундалик дам олиши 12 соатдан кам, бу эса Меҳнат кодексининг 128-моддасига зиддир. Агар асосий иш жойи бўйича иш вақтининг махсус режими (тўлиқсиз ёки қисқартирилган иш куни ва ҳ.к.) назарда тутилган бўлса, ўриндош ходимга олти соатли иш кунини белгилаш МКнинг 128-моддаси талабларига риоя этилганда қонунга хилоф бўлмайди.
Мисоллар.
ОТМ ўқитувчиси илмий-тадқиқот институтига ишга жойлашди. Меҳнат шартномаси тузилганда иш берувчи билан ходим ўртасида иш вақтининг муддати олти соатдан иборат бўлиши тўғрисида келишувга эришилди. Ходим ОТМда “соатбай ишчи” (кунига 2 соат ишлаб берган) бўлгани учун иш вақтининг умумий муддати 5 кунлик иш ҳафтасида (асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосида) ҳафтасига 40 соатни ташкил этади. Бу қонунга мувофиқдир.
Заводнинг бош бухгалтерини микрофирмага ўриндошлик асосида ишга таклиф этишди. Ходим мазкур таклифга розилик берди. Буйруқда бош бухгалтернинг микрофирмадаги иш куни муддати олти соат қилиб белгиланган. Заводдаги иш вақти саккиз соат бўлгани учун ўриндошлик асосида белгиланган олти соатли иш куни қонунга мувофиқ эмас.