Пригодится каждому кадровику в декабре:
Иш берувчининг ходим мулкига етказилган зарар учун жавобгарлиги
Тавсияда:
– ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун жавобгарлик қачон юзага келади;
– ходимга зарарни қоплаш қандай расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходим олдидаги моддий жавобгарлиги ходимнинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда юзага келади .
Агар зарар иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бўйича ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган бўлса, ходимнинг шахсий буюмларига ёки бошқа мол-мулкига етказилган зарарни қопланг .
Зарарни натура шаклида қопланг. Бу мумкин бўлмаган тақдирда ёки ходимнинг розилиги билан – бозор нархи бўйича тўла ҳажмда қопланг.
Шунингдек, ходимнинг ташкилот манфаатларида фойдаланиладиган мол-мулкига шикаст етказилганда ёки йўқотилганда зарарни қопланг: асбоб-ускуналар, техник воситалар, шахсий транспорт ва бошқалар шулар жумласидан .
Қоплашни қуйидаги кўринишда расмийлаштиринг:
Етказилган зарар ўрнини қоплашни қандай расмийлаштириш керак
Етказилган зарарни ўрнини қоплаш учун, агар низолар бўлмаса, ходимдан ташкилот раҳбари номига қоплаб бериш асоси, шакли ва миқдорини кўрсатган ҳолда аризани олинг.
Аризани рўйхатдан ўтказинг ва келиб тушган пайтдан 10 кун давомида кўриб чиқинг . Зарур бўлганда зарарнинг ўрнини қоплашни аризачи билан муҳокама қилинг.
Агар арз қилинган талабларни тан олсангиз, ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Агар сиз ходимнинг талабларидан норози бўлсангиз, асослантирилган ёзма раддия тузинг. Буйруқ нусхасини ёки ёзма рад этишни ходимга имзо қўйдирган ҳолда топширинг ёки қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун муддатда почта орқали жўнатинг. Ходим кейинчалик фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли.