Пригодится каждому кадровику в декабре:
Талабани ўриндошлик асосида ишлашга ўтказиш керакми
Фирма бухгалтери молия институтига ўқишга кирди, аммо ишлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан кадрлар бўйича мутахассис бухгалтерни ўриндошлик асосида ишлашга ўтказиш ҳақида буйруқ тайёрлади. Бу ишни у талабалар учун ўқиш биринчи ўринда бўлиши кераклиги ва бу вақтда улар ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаслиги билан изоҳлади. Шу билан бир вақтда меҳнат дафтарчаси ўқиш жойида эмас, балки иш жойида юритиляпти. Бу қонунга қанчалик тўғри келади?
- Йўқ, Қонунчилик буни талаб қилмайди.
Кундузги бўлим талабаларига ўқишдан бўш вақтларида меҳнат шартномаси асосида университетнинг ўзида ҳам, бошқа ташкилотларда ҳам ишлашга рухсат этилади .
Ходим ишдан ажралмаган ҳолда таълим олаётгани уни ўриндошлик асосидаги ишга ўтказиш кераклигини англатмайди.
Ўриндошлик ходимнинг асосий иш жойи бўлган тақдирда расмийлаштирилади. Таълим муассасасида шахс ишламайди, балки ўқийди, шунинг учун бу вазиятда олий ўқув юрти асосий иш жойи саналмайди.
Меҳнат кодексининг 72-моддаси ва 119-моддаси 1-қисмига мувофиқ, талабага унинг розилиги билан ишининг асосий мақомини сақлаган ҳолда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.
Меҳнат дафтарчаси аввалгидек асосий иш жойидаги ташкилотда юритилади .
Ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи қуйидаги зарур шароитларни яратиб бериши шарт :
- ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар бериш ;
- ходим диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилади ;
- Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлар.