Пригодится каждому кадровику в декабре:
Меҳнат шартномасига сурункасига икки сменада ишлаш шартини киритиш мумкинми
Тузилган меҳнат шартномасига кўра ходим 3 суткада танаффус билан сурункасига иккита 12 соатлик смена давомида ишларни бажармоқда. Яъни ҳақиқатда иш режими – «ҳар уч суткада бир сутка». Шундай қилиш тўғрими?
– Йўқ, нотўғри.
Ҳар бири 12 соатлик икки сменада сурункасига ишлаш МК 120-м. 2-қ. зид. Унда айтилишича, ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
Бундан ташқари, МК 128-м. бузилмоқда, сабаби ишнинг тугаши билан кейинги сменада (камида 12 соатлик) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддатига риоя этилмаяпти. Ҳатто ходимнинг розилиги билан бундай ишлаш режимига йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шарт унинг меҳнат шартномасида қайд этилган бўлса ҳам. Зеро МК 5-м. мувофиқ, меҳнат шартномасининг ходим аҳволини қонун ҳужжатларида назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қандай тузатилади
Ушбу бандни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда МК VII ва VIII - бобларининг нормаларига мувофиқ келадиган бошқа иш режимини белгилаш тўғрисида меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузинг.