Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим ўз айби билан жабрланган бўлса
Ходимнинг соғлиғига ишлаб чиқаришда зарар етказилди. Иш берувчи тўловни рад этди, ходим судга мурожаат қилди. Ўз навбатида иш берувчи ходимнинг ўзи меҳнат муҳофазасининг белгиланган қоидаларига риоя қилмаган, натижада асобо-ускунага зарар етказилган, деб ҳисоблайди. Бу вазиятда иш берувчи моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлими?
- Ҳа, ФПКнинг 199-моддасига биноан иш берувчи (бу вазиятда ходимнинг даъвосида жавобгар) суд томонидан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар дастлабки даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан моддий зарарни қоплаш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Бундан ташқари иш берувчи Меҳнат кодексининг 191-моддасини қўллаш ташаббуси билан чиқиши мумкин, унга кўра, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқиши ёки кўпайишига сабаб бўлса, тўланиши лозим бўлган товон миқдори жабрланувчининг айби даражасига қараб, мувофиқ равишда камайтирилади.