Пригодится каждому кадровику в декабре:
Меҳнат дафтарчаси қандай юритилади
Тавсияда:
– меҳнат дафтарчаларини олиш;
– ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув;
– доимий ишга ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув;
– меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув;
– меҳнат дафтарчалари ҳисоби ва уларнинг ҳаракатини назорат қилиш;
– меҳнат дафтарчаларини бериш;
– кўпинча йўл қўйиладиган хатоликлар.
Меҳнат дафтарчаларини олиш
2020 йил 1 январдан электрон меҳнат дафтарчалари юритилиши назарда тутилган Ягона миллий меҳнат тизими жорий қилинганлиги муносабати билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (меҳнат биржалари) томонидан қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилган. Тегишинча, агар ходим ушбу санадан кейин сизнинг ташкилотингизга биринчи марта ишга кирган бўлса, унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ёзувлар фақат электрон меҳнат дафтарчасига киритилади.
Ўзбекистонда ишлайдиган чет эллик ходимга ҳам меҳнат дафтарчасини расмийлаштиринг. У меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти ҳисобланади, унга нисбатан Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўлиқ татбиқ этилади .
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув
2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчалари юритилаётганлигига қарамай, амалдаги қонун ҳужжатларига қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини бекор қилишга тааллуқли тузатишлар ҳанузгача киритилмаган. Меҳнат кодексининг 80-моддаси ва Меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишга кираётган шахс меҳнат дафтарчасини тақдим этиши керак, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно, иш берувчи эса унга тегишли ёзувларни киритиши лозим. Шу боисдан ҳозирги пайтда қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси билан бирга электрон меҳнат дафтарчаси юритилмоқда.
Меҳнат дафтарчаларини тўлдиришда Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3 ва 4-бўлимларида назарда тутилган қоидаларга амал қилинади.
Ходимни ишга қабул қилишда «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунида корхонанинг тўлиқ номини сарлавҳа кўринишида ёзинг. У корхона устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида кўрсатилган номига мувофиқ бўлиши лозим. Ёзув қўлда ёки корхона номи кўрсатилган муҳрдан фойдаланган ҳолда қайд этилиши мумкин.
Корхона номи ўзгарган бўлса, буни корхонадаги ҳар бир ходимнинг меҳнат дафтарчасида акс эттиринг. 3-устунда навбатдаги рақам берилмасдан қуйидаги ёзувни қайд этинг: «Корхона _____ _________________ санасидан бошлаб __________________ деб қайта номланди».
Сарлавҳа тагида 1-устунда тартиб рақамини қайд этинг.
2-устунда ишга қабул қилинган санани кўрсатинг.
3-устунда қуйидаги ёзувни қайд этинг: «____________ цех, бўлим, бўлинма, участкага ___________________________лавозимига (касби, мутахассислиги бўйича) қабул қилинди». Унга бериладиган малака разрядини аниқ кўрсатинг (разряд берилган тақдирда).
4-устунда қандай ҳужжатга асосан ёзув киритилганлигини кўрсатинг, санаси ва тартиб рақамини қайд этинг.
Т/р |
Сана |
Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар |
На основании какого документа внесена запись (дата,номер) |
||
йил |
кун |
ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
|
1 |
2020 |
26 |
09 |
Юрисконсульт лавозимига ишга қабул қилинди |
Приказ № 115-к от 26.09. 2020 г. |
Меҳнат дафтарчасига ходимнинг корхонадаги меҳнат фаолияти давомида унга нисбатан қўлланилган ундирувлар ёки рағбатлантириш тусидаги тўловлар ҳақидаги ёзувлар киритилиши мумкинми?
– Мумкин эмас. Меҳнат дафтарчасига фақат Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ёзувлар киритилади. Рағбатлантириш тусидаги тўловлар ҳақидаги ёзувлар ҳам рўйхатда келтирилмаган. Шунингдек, интизомий жазо тўғрисидаги ёзувлар киритилмаслиги кўрсатилган.
Доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзув
Доимий ишга ўтказишда:
- 1-устунда ёзув тартиб рақамини қайд этинг;
- 2-устунда иш бошланган санани кўрсатинг;
- 3-устунга бошқа ишга ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритинг: «________________ лавозимига (касби, мутахассислигига) ўтказилди». Ходим ўтказилаётган таркибий бўлинмани кўрсатинг (муайян таркибий бўлинмага ўтказилган тақдирда);
- 4-устунга тегишли буйруқ рақами ва санасини киритинг.
Т/р |
Сана |
Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар |
На основании какого документа внесена запись (дата,номер) |
||
йил |
кун |
ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши
|
|
1 |
2020 |
27 |
09 |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислигига ишга қабул қилинди |
Приказ № 115-к от 27.09. 2020 г. |
2 |
2021 |
02 |
02 |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири лавозимига ўтказилди |
Приказ № 03-к от 02.02. 2021 г. |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда:
- 1-устунда ёзув тартиб рақамини қайд этинг;
- 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинган санани кўрсатинг;
- 3-устунда қуйидаги ёзувни қайд этинг: «Меҳнат шартномаси бекор қилинди»;
- 4-устунда буйруқ санаси ва рақамини кўрсатинг.
Т/р |
Сана |
Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар |
На основании какого документа внесена запись (дата,номер) |
|||
йил |
кун |
ой |
||||
1 |
2 |
3 |
4 |
|||
|
|
|
|
Ўзбекистон давлат ёшлар театри
|
|
|
1 |
2020 |
27 |
09 |
Либослар бўйича мутахассис сифатида ишга қабул қилинди |
Приказ № 115-к от 27.09.2020 г. |
|
2 |
2021 |
02 |
02 |
Меҳнат шартномаси бекор қилинди |
Приказ № 03-к от 02.02.2021 г. |
|
|
|
|
|
Кадрлар бўлими бошлиғи (Ф. И. О.) (Имзо, муҳр) |
|
Ишдан бўшатиш учун асос (сабаб) меҳнат дафтарчасида қайд этилмайди. Шунингдек, Меҳнат кодексининг моддаси ва банди кўрсатилмайди. Улар кўрсатилган тақдирда, меҳнат дафтарчасига қуйидаги тартибда тузатиш киритинг.
Т/р |
Сана |
Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар |
На основании какого документа внесена запись (дата,номер) |
||
йил |
кун |
ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
«Profline» МЧЖ |
|
7 |
2020 |
26 |
09 |
Учинчи разрядли токарь сифатида ишга қабул қилинди |
Приказ № 115-к от 26.09.2020 г. |
8 |
2021 |
03 |
02 |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3-бандига кўра меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинди |
Приказ № 15-к от 03.02.2021 г. |
9 |
2021 |
05 |
02 |
8-сонли ёзув ҳақиқий эмас деб ҳисобланади |
|
|
2021 |
03 |
02 |
Меҳнат шартномаси бекор қилинди |
Приказ № 15-к от 03.02.2021 г. |
|
|
|
|
Кадрлар бўлими бошлиғи (Ф. И. О.) (Имзо, муҳр) |
|
Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги ёзув корхона раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахснинг имзоси билан ҳамда корхона ёки кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
Меҳнат дафтарчалари ҳисоби ва юритилишини назорат қилиш
Ташкилотда меҳнат дафтарчалари юритилишини лозим даражада назорат қилиш учун Меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш китобини расмийлаштиринг. Ушбу китоб кадрлар хизмати томонидан юритилади. Бундай китоб юритилмаган тақдирда буйруқ билан масъул шахсни тайинланг. Китоб шакли Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-иловада белгиланган.
Китоб саҳифалари рақамланган ҳамда улар ип билан тикилиб, директор имзоси ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мустаҳкамланган бўлиши шарт .
Меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш китобида ходимларни ишга олишда меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш ҳамда меҳнат шартномалари бекор қилинганда уларни бериш ҳолатларини сериялари ва рақамлари кўрсатилган ҳолда акс эттиринг.
Меҳнат дафтарчаларини бериш
Қуйидаги ҳолатларда меҳнат дафтарчасини беришингиз керак:
- иш даврида ходимнинг талабига кўра – қайтариш шарти билан 5 кунлик муддатга;
- меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчасини 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга беришингиз мумкин . Меҳнат дафтарчаси берилганлиги далилини Меҳнат дафтарчаларини юритиш китобида қайд этинг. Зарурат бўлганда вақтинчалик бериш учун алоҳида китоб тутинг. Санани кўрсатинг ҳамда ходим ва кадрлар бўйича инспекторга имзо қўйдиринг.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда охирги иш кунида бу ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзув киритинг ва меҳнат дафтарчасини ходимга беринг, ундаги ёзув раҳбар ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланиши ва иш берувчининг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) ёки кадрлар бўлими муҳри билан тасдиқланиши лозим . Меҳнат дафтарчасини беришни, жумладан ходим томонидан бажарилмаган мажбуриятлар бўлган тақдирда ҳам кечиктирманг.
Таътилга чиқиб, ундан кейин меҳнат муносабатлари бекор қилинган ҳолатларда таътил тугаган куни меҳнат дафтарчасини беринг .
Меҳнат дафтарчасини ходимнинг шахсан ўзига беринг, бунинг имкони бўлмаган тақдирда, ходимнинг ёзма розилиги билан ёхуд почта ходими томонидан юборилган телеграмма ёки хатлар мавжуд бўлган тақдирда почта орқали жўнатинг. Ходимнинг ёзма равишдаги розилигисиз меҳнат дафтарчасини почта орқали юборманг.
Меҳнат дафтарчасини беришда Меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш китобида:
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиши шарт эмас.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатинг ёки почта орқали юбориш тўғрисидаги ёзма равишдаги хабарномажўнатишини сўранг . Хабарнома юборилгандан кейин ходим меҳнат дафтарчасини ўз вақтида олмаган тақдирда уни ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиб корхона ходимлар бўлимида 2 йил давомида сақланг, кейин эса ташкилот архивига ўтказинг. Меҳнат дафтарчалари 50 йил сақлангандан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиб юборилиши мумкин .
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. У меҳнат дафтарчасини олгани келмади. 2 ҳафта ўтгач унинг опаси кадрлар бўлимига келиб, хорижга кетганлигини маълум қилди ва меҳнат дафтарчасини беришларини сўради. Кадрлар бўйича инспектор опасининг паспорт маълумотларини журналга қайд этди ва унга имзо қўйдириб укасининг меҳнат дафтарчасини бериб юборди.
Инспектор тўғри йўл тутганми?
– Йўқ. Ишдан бўшатиш кунида ходимга меҳнат дафтарчасини олиши ёки уни почта орқали юборишга розилик билдириши ҳақида хабарнома жўнатилиши лозим.
Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчасини унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширинг ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатинг . Вафот этган ходимнинг меҳнат дафтарчасида «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида қуйидаги ёзувни қайд этинг: «Меҳнат муносабатлари тўхтатилди».
Кўпинча йўл қўйиладиган хатолар
1-хато. Меҳнат шартномаси 15 июнь куни бекор қилинган. Бу куни кадрлар бўлими бошлиғи ишга келмаганлиги сабабли иш берувчи ходимга меҳнат дафтарчасини бермаган. Меҳнат дафтарчасига ишдан бўшатилиши ҳақидаги ёзув киритилиб, 19 июнь куни берилган, бироқ меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси 15 июнь деб кўрсатилган.
– Меҳнат кодексининг 108-моддаси бузилган. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга ишдан бўшатилиши ҳақидаги ёзув киритилган, раҳбар (бошқа ваколатли шахс) томонидан имзоланган ва иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (мавжуд бўлган тақдирда) меҳнат дафтарчаси берилиши лозим.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.
Ходимнинг мурожаати бўйича суд иш берувчининг зиммасига меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин .
2-хато. Меҳнат дафтарчасини тўлдириш чоғида кадрлар бўлими инспектори меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабларини кўрсатган.
– Меҳнат дафтарчаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2.20-банди қоидалари бузилган. Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос (сабаб) меҳнат дафтарчасига киритилмайди.
Меҳнат дафтарчасига тузатиш киритинг.