Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Экспедитор юк машинасида тунаса, унга яшаш харажатлари тўланадими
«Экспедитор ҳайдовчининг бошқа шаҳарга сафари, агар у тўғридан-тўғри вазифаларини бажараётган бўлса, хизмат сафари ҳисобланадими? Йўл варақасидан ташқари ҳайдовчига хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш керакми? Ҳайдовчилар машина кабинасида тунаса, уларга яшаш харажатлари тўланадими? Уй-жой ижарага олинганини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, бухгалтерияда бундай тўловларни қандай ёпиш керак?».
– Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларни хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди .
Демак, экспедитор ҳайдовчининг юкларни бошқа шаҳарга ташиш бўйича тўғридан-тўғри хизмат вазифалари доирасида одатдаги сафари хизмат сафари бўлмайди. Хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш шарт эмас.
Экспедиторнинг қайси харажатларига ҳақ тўланади
Кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар тўланиши лозим .
Ходимга, агар хабар шартлари ва бажарилаётган ишнинг хусусиятига кўра у ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмаса, кўчма хусусиятга эга иш учун узоқ объектлардаги (иш жойларида) календарь иш куни учун устама тўланг.
Уни ходим корхона жойлашган жойдан иш жойигача бўлган ва ортга қайтиш йўлида ҳақиқатда бўлган кунлар учун тўланг .
Кўчиб юриш билан боғлиқ ишлардаги сафарда, агар ходим йўлда 1 кундан ортиқ мажбурий тўхташларни амалга оширса, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ҳақиқатда қилинган харажатлар бўйича унга яшаш жойини (меҳмонхона, кемпинг ва ҳ.) ижарага олиш харажатлари қоплаб берилади.
Агар турар-жой биноларини ижарага олиш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, харажатлар Хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган тартибда қопланади .
Иш берувчи ҳайдовчига у ҳатто автомобиль кабинасида тунаган бўлса ҳам уй-жой ижараси бўйича харажатларни тўлаши (қоплаши) шарт. Бундай ҳолда турар-жой биноларини ижарага олиш харажатлари ҳар бир кун учун БҲМнинг 20% миқдорида қопланади .
Ходимга белгиланган нормалар доирасида тўланган компенсация (устама) ходимнинг даромади сифатида қаралмайди ва солиққа тортилмайди .
Устама тўланадиган ходимларнинг касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати ҳамда ушбу устама миқдори жамоа шартномаси билан белгиланади.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти