Пригодится каждому кадровику в декабре:
Юридик манзил ўзгарганда меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиладими
Ўз биносига эга бўлмаган ташкилот юридик манзилини бир неча бор ўзгартириши мумкин. Бошқа манзил бўйича ижара шартномасини қайта тузиш юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўлади. Шундан кейин ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш керакми?
Kadrovik.uz тушунтиради:
- Йўқ, керак эмас, агар:
1. Меҳнат шартномасида иш берувчининг юридик манзили ходимнинг иш жойи сифатида кўрсатилмаган бўлса.
Агар кўрсатилган бўлса, у шартноманинг мажбурий шартига айланади. У ўзгартирилганда эса меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириш йўли билан унга ҳам ўзгартиришлар киритиш керак. Агар ташкилотнинг юридик манзили фақат реквизитлардагина кўрсатилса, ходим билан қўшимча келишув тузиш шарт эмас.
2. Манзилнинг ўзгариши меҳнат шароитларига таъсир қилмайди.
Агар меҳнат шароитлари ўзгарган бўлса, бу ходим билан меҳнат шартномасида назарда тутилган шартларни аниқлаштиришни талаб қилади.
Мисол учун, қоровул, дейлик 100 м2 периметрни қўриқлаган. Бу унинг меҳнат шартномасида аниқ объектда ишлашнинг бошқа шартлари қаторида кўрсатилган. Кўчиб ўтишдан кейин бу майдон икки бараварга кўпайган. Бу янги ҳудуд (объект) уни қўриқлаш нуқтаи назаридан баъзи хусусиятларга эга (девор унчалик баланд эмас, ёруғлик етарли эмас ва ҳоказо.). Бундай ҳолда сиз қўшимча келишув тузиш орқали меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритасиз.
Агар меҳнат шартномаларига ҳеч қандай ўзгартиришларни киритмасангиз
Компания реквизитлари ўзгариши ҳақида расмий ҳужжатлар олингандан кейин меҳнат шартномаларига амалдаги реквизитлар кўрсатилган маълумотномани илова қилишни тавсия қиламиз. Келгусида бу архив органларининг ишида ёрдам беради.
Юридик манзил ўзгартирилгандан сўнг ишга кираётганларнинг меҳнат шартномаларига янги маълумотларни киритинг.