Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Корхона таркибидаги бўлимларни ЯММТда қайта номлаш тартиби
«Ташкилот мулкдори ўзгарди ва ички қайта ташкил этиш жараёни ўтказилмоқда. Янги бўлимлар ва лавозимлар пайдо бўлиб, эскилари бекор қилинмоқда. Буни ЯММТда қандай қилиб бехато расмийлаштириш мумкин? Масалан, бир бўлим бор, унинг ходимлари тегишли тартибда расмийлаштирилган. Уларни ишдан бўшатиш керак эмас, фақат бўлим номини ўзгартириш лозим. Бу мумкинми?».
kadrovik.uz илтимосига кўра бундай вазиятда ҳаракатлар тартибини ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
– Агар ушбу бўлимнинг барча ходимлари бўлимда қолса, яъни уларнинг ҳеч бири бошқа бўлимга ўтказилмаган бўлса, унда бутун бўлим номини ўзгартириш функциясидан фойдаланишингиз мумкин:
1) бўлим номи ёнидаги «қаламча»нинг устига босинг;
2) бўлимнинг янги номини, биринчи навбатда, давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тилида киритинг. Бўлимларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ маълумотларини кўрсатинг (штат жадвали ўзгартирилишини).
Бўлим номи ўзгартирилгандан кейин ушбу бўлим ходимларининг меҳнат дафтарчаларида ном ўзгартирилгани тўғрисидаги ёзув автоматик равишда пайдо бўлади.
Масалан, 2022 йил 1 ноябрда штат жадвали ўзгарди, мониторинг бўлимининг номи сифат назорати бўлими деб ўзгартирилди. 2022 йил 5 ноябрда эса сифат назорати бўлимига янги ходим қабул қилинди.
Кўп ҳолларда фойдаланувчилар ходимнинг ишга қабул қилинишини 5 ноябрь куни аввал ЯММТда рўйхатдан ўтказиш, кейин эса – 1 ноябрь куни бўлим номини ўзгартириб, хатога йўл қўйишади. Бундай номувофиқликларнинг олдини олиш учун ўзгаришларни тизимга хронологик тартибда киритинг: аввал бўлим номини ўзгартиришни рўйхатдан ўтказинг, кейин эса ушбу бўлимга янги ходимни расмийлаштиринг.
Агар қайта ташкил этиш муносабати билан баъзи ходимлар бошқа бўлимларга ўтказилган, кейин эса бўлим номи ўзгарган бўлса
Бу ҳолда:
1) аввал «Бошқа лавозимга ўтказиш» қўшимча келишувидан фойдаланган ҳолда маълум ходимларни янги бўлимларга ўтказинг;
2) кейин қолган ходимлар учун бўлим номини ўзгартиришни қайд этинг.