Пригодится каждому кадровику в декабре:
Агар синов муддати даврига меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса
«Номзодга синов муддатини белгилаётганда директор у билан меҳнат шартномасини тузмади, буни ҳали у профессионал сифатлари, жамоада ишлай олиши, корпоратив қадриятларга содиқлигини тасдиқлаши лозимлиги билан изоҳлади. Шундай қилиш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Йўқ, иш берувчи Меҳнат кодексининг бир қатор моддаларини бузаяпти:
- дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади ;
Ходимнинг ихтисослиги (лавозими) бўйича ҳақиқатда ишлашига рухсат этиш, ишга қабул қилиниши ҳужжатлар билан расмийлаштирилганидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномасини тузиш деб ҳисобланади . Ходимнинг ишлашига рухсат этилган пайтдан бошлаб иш берувчида унга иш ҳақи тўлаш ва бошқа меҳнат нормаларига риоя этиш мажбурияти юзага келади .
Иш берувчи учун оқибатлар
Ҳақиқатда ишлаётган ходим билан меҳнат шартномасини ўз вақтида тузмаганлик учун иш берувчининг мансабдор шахсига нисбатан МЖТКнинг 49-м. бўйича жарима санкциялари қўлланиши мумкин.
Хатони тузатиш тартиби
Меҳнат шартномасини икки нусхада расмийлаштириб, улардан бирини ходимга тилхат олиб топширинг. Ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқаринг. Янги ходим ишлаган барча кунлар учун ҳақ тўланг.