Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Қариндошлар битта бухгалтерия бўлимида ишлашлари мумкинми
«АЖда 2 ака-ука ишлайди: улардан бири бош бухгалтер, иккинчиси ҳисоб-китоб бухгалтери. АЖ бухгалтерия бўлимида қариндошларнинг биргаликда ишлашига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги прокуратуранинг талаби қонунийми ? АЖ бош бухгалтерни ўз лавозимида қолдириш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– АЖ қариндош ходимни бош бухгалтер сифатида ишлашга қолдиришга ҳақли.
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади .
Бунда қонунчилик мулкчиликнинг бошқа (давлатдан ташқари) шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қариндошларнинг биргаликда ишлашини тақиқланмайди.
Давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир . Давлат корхонасининг муассиси —Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари.
АЖ давлат корхонаси бўлмаганлиги сабабли, у Меҳнат кодексининг 121-моддаси таъсирига тушмайди. Тегишинча, АЖдаги қариндошларнинг биргаликдаги хизмати тақиқланмаган. Шунингдек, давлат корхоналари ходимларининг белгиланган рўйхати ушбу модда таъсирига тушмайди .
Нурали Нурмуҳамедов,
юрист, "Норма" эксперти