Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ҳарбий хизматга чақирилаётган ходимга қандай тўловлар тўланиши керак
«07.02.2023 йилдаги ПҚ-47-сон қарорга мувофиқ, 2023 йил март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув амалга оширилади. Ҳарбий хизматга чақирилганда ходимга нималарни тўлашимиз керак ва шу даврга унинг иш жойи сақланадими?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Ушбу вазиятни 1995 йилда ўзгартирилган Меҳнат кодекси бўйича кўриб чиқамиз, чунки чақирув унинг амал қилиш даврида ўтказилади, шунингдек бир вақтнинг ўзида 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодекси моддаларига ҳаволалар берамиз.
Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда, у билан меҳнат шартномаси амалдаги Меҳнат кодексининг 106-модда 1-банди бўйича бекор қилинади (янги МКнинг 168-м. 1-б.). Шартномани бекор қилиш учун ходимнинг аризаси ва ҳарбий хизматга чақирувни тасдиқловчи ҳужжат (Мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган ҳисоб-китоб чақирув хати) асос бўлади.
Иш берувчи меҳнат шартномасини олдиндан огоҳлантирмасдан ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишмасдан бекор қилиши шарт.
Нималар тўланиши керак
Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинганда иш берувчи буйруқ чиқаради. Унинг асосида ходимга қуйидагилар тўланади:
1) меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда тўланмаган иш ҳақи ;
2) фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация (агар бундайи қолган бўлса) ;
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (Жамоа шартномаси ёки корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида ишдан бўшатиш нафақасининг каттароқ миқдори назарда тутилиши мумкин) |
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
(Жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида ишдан бўшатиш нафақасининг каттароқ миқдори назарда тутилиши мумкин) |
Ўзбекистонда чақирув 18 ёшда бошлангани ва 27 ёшда тугаши сабабли, чақирилувчининг иш стажи 12 йилдан ошмаслиги керак (шунда ҳам ходим сизда 15 ёшидан бери ишлаётган бўлиши шарти билан ) *.
*Янги МК ишга ўн беш ёшдан қабул қилишга йўл қўядиган истисно ҳолатларни ҳам назарда тутади .
1.Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда таътилнинг фойдаланилган, аммо ишлаб берилмаган кунлари учун тўловларни ушлаб қолишга йўл қўйилмайди .
2. Муддатли ҳарбий хизматга чақирувни сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий йиғинига чақирув билан адаштирманг!
Ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари .
Буйруқ намунаси
«______________»
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ
2020 йил «08» июндан
57-сонли БУЙРУҚ Тошкент ш.
«Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида»
1. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ХИДИРАЛИЕВ Раҳматуллоҳ Тоҳир ўғли (XIDIRALIYEV Raxmatullox Toxir o’g’li) билан 2023 йил 30 мартда муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 2020 йил 17 октябрда тузилган 33-сонли меҳнат шартномаси бекор қилинсин (ЎзР МК 106-м. 1-б.).
2. Бухгалтерия бўлими ХИДИРАЛИЕВ Р. T. билан 2023 йил 30 мартга қадар ҳисоб-китобни тўлиқ амалга оширсин (ЎзР МК 110-м.).
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлансин (ЎзР МК 109-м.).
2023 йил 11 январдан 2024 йил 10 январгача бўлган даврда фойдаланилган, аммо ишлаб берилмаган меҳнат таътили учун ушлаб қолинмасин (ЎзР МК 164-м. 4-б.).
Асос:
- Хидиралиев Р. T.нинг 28.03.2023 йилдаги аризаси.
- Миробод ТМИБнинг 28.03.2023 йилдаги ҳисоб-китоб чақирув хати.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ходимда иш ўрни сақланмайди, резервга бўшатилган ходим ҳарбий хизматга чақирилган кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга (ЎзР МК 68-м.) .
Директор Т. У. Умаров