Пригодится каждому кадровику в декабре:
Чет эл фуқароси битта рухсатнома билан икки ташкилотда ишлаши мумкинми
«Чет эл фуқароси рухсатнома асосида компанияда ишлайди. У худди шу рухсатнома билан бошқа компанияга ўриндошлик асосида ишга жойлаша оладими?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Йўқ, битта рухсатнома билан иккита компанияда ишлаб бўлмайди.
Чет эл фуқаросини Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи тасдиқланган тақдирдагина ишга олиш мумкин. У Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилади.
Шунинг учун ўриндошлик асосидаги ишга ҳам аввал бошқа иш берувчи учун олинган тасдиқнома эмас, балки алоҳида тасдиқнома талаб қилинади.
Ўзбекистонда ўриндошлик асосида ишлаш учун тасдиқнома олмасдан ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юқори малакали ва малакали мутахассислар бундан мустасно .
Шунингдек, мавзу бўйича қуйидаги мақолани ўқинг:
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти