Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ишдан бўшатилганда компенсация тўланадиган таътил кунлари қандай ҳисобланади
«Ходима 16.06.2021–15.06.2022 даври учун таътилда эди. Уни таътилдан чақириб олишди. Таътилнинг 11 иш кунидан фойдаланилмаган. 16.06.2022–15.06.2023 даври учун унга 2023 йилнинг 24, 25 август кунлари икки кунлик қисман таътил берилди. Ходима 4.10.2023 йилда ишдан бўшади. Фойдаланилмаган 11 кунни нима қилиш керак ҳамда компенсация тўланадиган кунлар сони қандай ҳисобланади?»
Kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС янги МК бўйича ҳисоб-китоб тартибидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилмаган таътил кунлари сонини қандай ҳисоблашни мисолда кўрсатиб берди.
– Янги Меҳнат кодексида таътил кунларини ҳисоблаш ва ўтиш даврида (янги Меҳнат кодекси кучга киришидан олдин ва ундан кейин) компенсация бўйича саволларга аниқ жавоб йўқ, чунки ушбу мавзуда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий изоҳи йўқ. МК ишлаб чиқувчилари – Михаил Гасанов, Алексей Ниязметов, Юрий Феоктистов мақолаларида ёритилган тартибга риоя қилишингизни тавсия қиламиз.
- Янги МК бўйича таътилларнинг давомийлигини аввалдан қандай назарда тутиш керак;
- Янги МК: таътиллар:
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаши шарт . Фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади .
2023 йил 30 апрелдан янги Меҳнат кодекси кучга кириши билан ходимларнинг аксариятида меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарди . Шунинг учун бизнинг тавсияларимиз Меҳнат кодексининг 223-моддаси 1-қисмининг маъносидан келиб чиқади, унда иш йили давомида ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарган бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш амалга оширилиши айтилган.
Фойдаланилмаган таътил кунларини ҳисоблаш тартиби
Фойдаланилмаган таътил кунларини жамлаш керак:
- 16.06.2021 йилдан 15.06.2022 йилгача бўлган иш йили учун – қолган қисм 11 иш кунида;
- 16.06.2022 йилдан 15.06.2023 йилгача бўлган иш йили учун – ходимнинг тўлиқ таътил миқдори минус икки кунлик фойдаланилган таътил. Ушбу даврда таътилнинг тўлиқ миқдорини аниқлай туриб, қуйидагиларни ҳисобга олиш керак. Иш йилининг бир қисми эски МКнинг амал қилиш даврига тўғри келади ва таътил миқдори эски усул бўйича – иш кунларида, янги МК кучга киргунга қадар бўлган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланади (29.04.2023 дан). 30.04.2023 йилдан 15.06.2023 йилгача бўлган давр учун таътил янги усулда – таътилнинг янги давомийликдаги йилига камида 21 календарь кундан келиб чиқиб календарь кунларга мутаносиб равишда ҳисобланади;
- 16.06.2023 йилдан 04.10.2023 йилгача бўлган давр учун ҳисоб-китоб қандай бўлади? Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ишдан бўшаш санасигача ҳисоблаб чиқарилади .
Ҳар бир давр ёки унинг бир қисми учун барча кунларни жамлагандан кейин кунларни яхлитлашни тавсия қиламиз .
Фойдаланилмаган таътил кунларининг ҳисоб-китобига мисол
Эски МК амалда бўлган даврда ходимда таътил миқдори 18 иш куни, янги МК кучга киргандан кейин эса 21 календарь кун бўлганда ҳисоб-китобларни мисолларда амалга оширамиз.
1. Эски МКнинг амал қилиш муддати 16.06.2022 йилдан 29.04.2023 йилгача 10 ой ва 13 кунни ташкил қилади. Биз буни 10 ойгача яхлитлаймиз ва таътил кунлари сонини ушбу даврда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаймиз:
18 иш куни : 12 х 10=15 иш куни.
30.04.2023 йилдан 15.06.2023 йилгача бўлган Янги МКнинг амал қилиш даври 1 ой ва 16 кунни ташкил қилади. Уни 2 ойгача яхлитлаймиз ва янги МК бўйича ушбу давр учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда таътил кунлари миқдорини ҳисоблаймиз:
21 календарь кун : 12 х 2 = 3.5 календарь кун. 4 календарь кунгача яхлитлаймиз.
2. Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан олдин – 04.10.2023 – ходим иш йилининг бошидан (яъни 16.06.2023 дан) 3 ой 19 кун ишлаб берган. Ушбу давр ҳам уни 4 ойгача яхлитлаб, компенсация тўлашда ҳисобга олиниши керак:
21 календарь кун : 12 х 4 = 7 календарь куни.
2 кунлик таътил 2023 йил август ойида фойдаланилган, шунинг учун таътилнинг 5 календарь куни қолади.
30.04.2023 йилдан 04.10.2023 йгача бўлган янги МК амал қилиш даври учун таътилнинг жами қолдиғи:
4 + 5 = 9 календарь кун.
Шундай қилиб, энди бизда фойдаланилмаган барча таътиллар учун тўлиқ компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун кунлар сони бор:
- 16.06.2021 йилдан 15.06.2022 йилгача бўлган иш йили учун таътилнинг қолдиғи – 11 иш куни;
- 16.06.2022 йилдан 29.04.2023 йилгача эски МКнинг амал қилиш даври учун таътил қолдиғи – 15 иш куни;
- 30.04.2023 йилдан 04.10.2023 йилгача бўлган янги МК амал қилиш даври учун таътилнинг қолдиғи – 9 календарь кун.
3. Тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун энди барча қийматларни битта ўлчов бирлигига – календарь кунларга, яъни иш кунларини календарь кунларга айлантириш керак.
26 иш куни 30,3 календарь кунга мос келади. Ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилган: 26 : 6 х 7.
4. Энди меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга компенсация тўлаш керак бўлган календарь кунлар сонини қўшиш керак :
30.3 + 9 = 39, 3 календарь кун. Биз уни 39 календарь кунгача яхлитлаймиз.
Биз фойдаланилмаган таътил кунларининг умумий сонини топдик – 39. Таътил пулини ҳисоблаш МКнинг 257-моддасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Агар ходим қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади .
Таътиллар бўйича яна мақолалар:
- Ишдан бўшатаётганда таътил кунлари компенсациясини қандай ҳисоблаш керак;
- Янги МК бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак;
- Қандай қўшимча ва ижтимоий таътилларни пул билан компенсация қилиш мумкин.
Таътил пулини тўғри ҳисоб-китоб қилишда ёрдам берадиган Buxgalter Pro лойиҳасининг тавсияси: