Пригодится каждому кадровику в декабре:
Фаррош ва ҳовли супурувчининг иши қандай тартибга солиниши мумкин
«Фаррошлар ва ҳовли супурувчилар учун тозаланадиган майдоннинг қандайдир меъёрлари борми? Фаррошнинг вазифаларига тозалашнинг айнан қайси турлари киради? Полларни ювишдан ташқари, дераза, эшик ва ҳоказоларни ювишни буюриш мумкинми? Қандай даврийлик билан?»
Саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Ўзбекистонда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни юритиш нормативлари ва шартлари белгиланган .
Хонани тозаловчи битта фаррош учун 800 кв. метр тозалаш майдони, битта ҳудуд тозаловчиси (кўча супурувчи) учун – 2,5 минг кв. метр тозаланадиган ҳудуд белгиланган.
Маълумот учун, хўжалик бошқаруви органлари – бу қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларда яратиладиган хўжалик бирлашмалари:
- таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;
- муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган ассоциациялар.
Шунингдек қаранг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари рўйхати.
Давлат ва бошқарув органлари рўйхатига кирмаган бошқа ташкилотлар учун бундай меъёрлар мавжуд эмас. Шунинг учун ҳар бир фаррошга хизмат кўрсатиладиган майдон ва юклама ҳажмини белгилашда иш берувчилар ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилиши мумкин.
Реал вазиятни ва ёндош омилларни ҳисобга олинг. Қуйидаги масалаларни ҳал қилинг:
- кун давомида қисман ёки тўлиқ банд бўлиш;
- айнан қандай тозалаш талаб этилади: фақат полларни ёки деразалар, деворлар, эшиклар, гиламлар ва юмшоқ мебелларни ювиш ва ҳоказо.
Худди шундай тарзда тозалаш давомийлиги масаласини ҳал қилинг.
Бу масалада касаба уюшмаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан маслаҳатлашинг, агар компанияда бундай орган мавжуд бўлса.
Тозаловчининг вазифасини лавозим (иш) йўриқномасида белгиланг. Агар бундай йўриқнома бўлмаса, меҳнат шартномасида тозаловчининг тўлиқ функционал мажбуриятлари рўйхатини кўрсатинг.