Таътил пулларини ҳисоблаб чиқиш

01.05.2024

Тавсияда:

– ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби:

ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;

қўшимча иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;

қўшимча иш ҳақининг ўртача ойлик суммасини ҳисоб-китоб қилиш;

ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;

таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;

– ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;

– тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш.

Эътибор беринг
Тавсия 2023 йил 30 апрелдан бошлаб амал қилади ва мазкур масала бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин аниқлаштирилиши мумкин.

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Иш вақтининг ойлик меъёрини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби

1-босқич. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиққан ойдан олдинги ишлаган календарь ойларнинг сони МК 257-м. 1-қ.. Ушбу давр 12 ойни ташкил этади.

Тегишли ойнинг 1-кунидан 30-нчи (31-нчи) кунига қадар, февралда эса – 28-нчи (29-нчи) кунга қадар бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.

Эътибор беринг
Ходим учун таътил бериладиган иш даври ва ходим таътилга чиққан ойдан олдинги ҳисоб-китоб даврини чалкаштирманг. Акс ҳолда сиз қўшимча иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда хатога йўл қўясиз.
Мисол
Ҳисоб-китоб даврини аниқлаш
Ходим 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнгача бўлган иш даври учун 2023 йил 3 майдан бошлаб меҳнат таътилига чиқади. У ташкилотда 2022 йил 1 июлдан буён ишлаяпти.
Иш ҳақининг қўшимча қисмини аниқлаш учун ҳисоб-китоб даври – бу таътил бошланадиган ойдан олдинги 10 ой.
Бу ҳолда 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган давр ҳисоб-китоб даври бўлади.

2-босқич. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми суммасини аниқланг

Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмини – қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар суммасини аниқланг.

Улар жумласига Солиқ кодексида назарда тутилган ижтимоий солиқ солинадиган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган тўловларнинг барча турлари киради МК 257-м. 2-қ.. Бу қуйидагиларни ўз ичига оладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардир СК 371-м.:

  • илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;
  • рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловлар СК 372-м.;
  • компенсация тўловлари СК 373-м.;
  • ишланмаган вақт учун тўловлар СК 374-м.;
  • ҳақиқатда бажарилган иш учун бошқа тўловлар.
Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 369-моддасида жами даромад таркибига киритилмайдиган, демак, иш ҳақининг қўшимча қисмига кирмайдиган даромадлар кўрсатилган.

Иш ҳақининг қўшимча қисмига киритиладиган (киритилмайдиган) тўловларга мисоллар:

  • фахрий унвон учун устама – киритилади, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради;
  • меҳнат натижалари учун мукофот – киритилади, сабаби рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради;
  • бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов, хизмат сафарлари вақтида меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ – киритилади, сабаби компенсация тўловларига киради;
  • меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик варақасига қўшимча тўлов – киритилади, сабаби ишланмаган вақт учун тўловга киради;
  • дивидендлар – киритилмайди, сабаби мулкий даромадларга киради СК 375-м.;
  • бепул берилган мол-мулк қиймати – киритилмайди, сабаби моддий наф тарзидаги даромадларга киради СК 376-м.;
  • фарзанди никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам – киритилмайди, сабаби бошқа даромадларга киради СК 377-м..

3-босқич. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммасини аниқланг

Бунинг учун иш ҳақининг қўшимча суммасини ҳисоб-китоб давридаги календарь ойлар сонига бўлинг. Бу тўлиқ йил ва ундан кўп ишлаган шахслар учун 12 ой, 11 ой ишлаганлар учун – 11 ой, 10 ой ишлаганлар учун – 10 ой ва ҳ. к.

Мисол
Иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммасини ҳисоб-китоб қилиш
Ходим 2023 йил 6 майдан меҳнат таътилига чиқади. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Иш ҳақининг қўшимча қисмини аниқлаш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелга қадар. Иш ҳақи қўшимча қисмининг суммаси – 3 600 000 сўм.
Иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси:
3 600 000 : 12 = 300 000 сўм.

4-босқич. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаринг

Бунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланинг:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (маош) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи + Ҳисоб-китоб даври чу ниш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида ўртача иш ҳақи = МҲЭКМ + МҲЭКМдан ошадиган тўловларнинг ўртача ойлик суммаси

Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш
Ходим 2023 йил 3 майдан ҳар йилги меҳнат таътилига чиқади. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ходимнинг лавозим маоши 2023 йилнинг апрель ойида ҳамда май ойида – 3 500 000 сўм.
Ҳисоб-китоб даври учун – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш тўғрисида қуйидаги ахборот мавжуд:
 

Ҳисоб-китоб даври ойлари

Иш ҳақинингқўшимчақисминиҳисоблаш, сўм

Ҳисоб-китоб даври ойлари

Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм

2022 йил

май

2022 йил ноябрь

1 000 000 (меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ)

2022 йил

июнь

2022 йил декабрь

1 200 000 (бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов)

2022 йил

июль

2023 йил январь

2022 йил

август

1 000 000 (меҳнат натижалари учун мукофот)

2023 йил февраль

2022 йил

сентябрь

2023 йил март

1 600 000 (Наврўз байрамига мукофот)

2022 йил

октябрь

2023 йил апрель

Жами: 4 800 000

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:

3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.

Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш
Ходим 2023 йил 3 майдан ҳар йилги меҳнат таътилига чиқади. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
2023 йил апрель ойида ходимнинг ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи – 3 500 000 сўм.
Ҳисоб-китоб даври учун – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелга қадар иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш тўғрисида қуйидаги ахборот мавжуд:
 

Ҳисоб-китоб даври ойлари

Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм

Ҳисоб-китоб даври ойлари

Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, сўм

2022 йил май

2022 йил ноябрь

1 000 000 (меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ)

2022 йил июнь

2022 йил декабрь

1 200 000 (бир неча лавозимларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов)

2022 йил июль

2023 йил январь

2022 йил август

1 000 000 (меҳнат натижалари учун мукофот)

2023 йил февраль

2022 йил сентябрь

2023 йил март

1 600 000 (Наврўз байрамига мукофот)

2022 йил октябрь

2023 йил апрель

Жами: 4 800 000

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:

3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.

Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш
Ходим 2023 йил 11 декабрдан ҳар йилги меҳнат таътилига чиқади. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ҳисоб-китоб даври учун – 2022 йил 1 декабрдан 2023 йил 30 ноябрга қадар меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисида қуйидаги ахборот мавжуд:

Ҳисоб-китоб даври ойлари 

Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм 

МҲЭКМдан ошадиган ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм 

1

2

3 = 2-устун – 1 050 000 сум.*

Декабрь 2022 й.

3 500 000

2 450 000

Январь 2023 й.

3 400 000

2 350 000

Февраль 2023 й.

3 600 000

2 550 000

Март 2023 й.

3 400 000

2 350 000

Апрель 2023 й.

3 500 000

2 450 000

Май 2023 й.

3 600 000

2 550 000

Июнь 2023 й.

3 600 000

2 550 000

Июль 2023 й.

3 400 000

2 350 000

Август 2023 й.

3 500 000

2 450 000

Сентябрь 2023 й.

3 500 000

2 450 000

Октябрь 2023 й.

3 600 000

2 550 000

Ноябрь 2023 й.

3 400 000

2 350 000

Жами:

42 000 000

29 400 000

*2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ 1 050 000 сўмга тенг.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:

1 050 000 + 29 400 000 : 12 = 3 500 000 сум.

5-босқич. Таътил пули суммасини ҳисоблаб чиқаринг

Бунинг учун ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлинг (Меҳнат кодекси 257-моддаси 10-қисмига асосан иш кунларининг ўртача ойлик сони) ва 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда таътил кунларига тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтиринг.

Қуйидаги формуладан фойдаланинг:

Таътил пули= Ўртача ойлик иш ҳақи : 25,3 х 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда таътил даврида иш кунлари сони.

Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш
Таътиллар жадвалига асосан ходим 2023 йил 5 июндан 25 июнгача давомийлиги 21 календарь кун бўлган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқади.
У компанияда 2022 йил 1 августдан буён ишлаяпти.
2023 йил май ойида ходимнинг тариф бўйича иш ҳақи – 3 800 000 сўм.
2022 йил 1 августдан 2023 йил 31 майгача бўлган ҳисоб-китоб даврида иш ҳақидан ташқари ҳисоблашлар қуйидагича:
  • озиқ-овқат учун компенсация – 2 400 000 сўм;
  • мукофотлар – 4 800 000 сўм;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам – 2 000 000 сўм.
Таътил пули миқдорини ҳисоблаб чиқариш лозим.
Таътилга чиққунга қадар ходим 10 ой ишлаб берганлиги боис тариф бўйича иш ҳақига таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган иш ҳақи қўшимча қисмининг 1/10 қисми қўшилади.
Озиқ-овқат учун компенсация ва мукофотлар ҳисоб-китобга қабул қилинади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам ижтимоий солиқ солинмайдиган бошқа даромадларга киради СК 377-м. 10-б.. Таътил даврига 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда 18 иш куни тўғри келади.
Ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
3 800 000 + (2 400 000 + 4 800 000) : 10 = 4 520 000 сўм.
Таътил пули суммаси:
4 520 000 : 25,3 х 18 = 3 215 810,28 сўм.
Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш
Токарь металл буюмларни тайёрлайди, улар учун ишбай баҳолар белгиланган.
Ходим ушбу корхонада 12 ойдан ортиқ ишлаган.
2023 йил май ойида унинг ҳақиқатда ишбай иш ҳақи 3 850 000 сўмни ташкил этди.
2023 йил 1 июндан бошлаб ходимга давомийлиги 21 календарь кун бўлган таътил берилди. Ушбу даврга 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда 18 иш куни тўғри келади.
Таътил ойидан олдинги 12 ой учун таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг қўшимча қисми – 360 000 сўм.
Таътил пули:
(3 850 000 + 360 000 : 12) : 25,3 х 18 = 2 760 474,31 сўм.

Ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

Ўртача иш ҳақини аниқлашда ҳисоб-китоб давридан вақтни, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммаларни чиқариб ташланг, агар МК 257-м. 6-қ.:

  • ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, бундан болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно МК 407-м.. Масалан, олдинги меҳнат таътили, ўқув таътили ёки ижодий таътил даврлари, башарти улар ҳисоб-китоб даврига тўғри келса МК 233-м. МК 385-м. МК 387-м. ;
  • ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
  • ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;
  • ходимга ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса МК 399-м.;
  • ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.
Вазият
Ҳисоб-китоб давридан олдинги таътил вақтини чиқариб ташлаш
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлинган. 2023 йилнинг июнь ойида ходим 14 календарь кун, шу йилнинг ноябрь ойида – 7 кун дам олди. У ташкилотда 1 йилдан ортиқ ишлаяпти.
Ноябрь учун ўртача иш ҳақи ва таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда июнь ойида берилган таътил ҳисобга олинадими?
– Йўқ, ҳисобга олинмайди.
2023 йилнинг ноябрь ойи учун таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 31 октябргача.
Июнь ойининг 14 таътил куни ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташланади, июнь ойи учун таътил пули суммаси ноябрь ойи учун ўртача иш ҳақи ва таътил пули ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади.
Вазият
Касал бўлган вақтни ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташлаш
2023 йилнинг январь ойида ходим 12 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолди. 2023 йилнинг июнь ойида унга ҳар йилги меҳнат таътили берилди. У ташкилотда 1 йилдан ортиқ ишлаяпти. Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган вақт июнь ойи учун ўртача иш ҳақи ва таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадими?
– Йўқ, ҳисобга олинмайди. 2023 йилнинг июнь ойи учун таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 июндан 2023 йил 31 майга қадар.
Январь ойида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган 12 кун ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташланади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа суммаси июнь ойи учун ўртача иш ҳақи ва таътил пули ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади.

Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган бўлса ёки ундан кўрсатилган вақт чиқариб ташланса, таътил пулини ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаринг МК 257-м. 9-қ..

Тўлиқ ишлаб берилмаган ойларга мисоллар:

  • агар ходим ойнинг 1 санасидан қабул қилинмаган бўлса, ташкилотда ишлашнинг биринчи ойи;
  • ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олган;
  • ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган;
  • МКнинг 257-моддаси 6-қисмида назарда тутилган ҳоллар содир бўлган бошқа ойлар.

Бунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланинг:

Ўртача кунлик иш ҳақи = Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи : (25,3 х Тўлиқ календарь ойлар сони + Тўлиқсиз календарь ойларда иш кунлари сони).

Тўлиқсиз календарь ойда иш кунлари сони= 25,3 : Иш кунларининг ҳақиқий сони х Ушбу ойда ишлаб берилган иш кунлари сони.

Мисол
Ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш
Ходим 2023 йил 5 июндан бошлаб давомийлиги 21 календарь кун бўлган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқади, унга 18 иш куни тўғри келади.
Ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 июндан 2023 йил 31 майга қадар. Ушбу даврда ходимда иккита тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар мавжуд:
  • ноябрь ойида у касаллик туфайли 5 кун ишламаган (иш кунларининг умумий сони – 22);
  • февраль ойида 10 кун иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган (иш кунларининг умумий сони – 20).
Ходимнинг лавозим маоши – 4 000 000 сўм. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 3 600 000 сўм (ноябрь ойи учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисоб-китобда иштирок этмайди).
Ходимга тўлиқсиз ойларда қуйидаги миқдорда иш ҳақи ҳисобланган:
  • ноябрь ойида – 3 090 909,09 сўм (4 000 000 : 22 х 17);
  • февраль ойида – 2 000 000 сўм (4 000 000 : 20 х 10).
1. Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:
4 000 000 х тўлиқ 10 ой + 3 090 909,09 + 2 000 000 + 3 600 000 = 48 690 909,09 сўм.
2. Тўлиқсиз ойларда иш кунлари сонини аниқлаймиз:
  • ноябрь ойида: (25,3 : 22) х 17 = 19,55;
  • февраль ойида: (25,3 : 20) х 10 = 12,65.
3. Ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:
48 690 909,09 : (25,3 х 10 тўлиқ ой + 19,55 + 12,65) = 170 725,49 сўм.
4. Таътил пули суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:
170 725,49 х 18 иш куни = 3 073 058,82 сўм.

Тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қандай қайта ҳисоб-китоб қилиш керак

Тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини ушбу ўзгаришни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинг МК 257-м. 14-қ..

Мисол
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш
Ходимга 2023 йил 12 майдан 4 июнгача 24 календарь кундан иборат меҳнат таътили берилди. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда таътил даврига 20 иш куни, шу жумладан май ойида – 17 кун, июнь ойида – 3 кун тўғри келади.
Ходимнинг маоши апрель ойида 4 000 000 сўмни ташкил этган.
2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 4 800 000 сўм.
2023 йил 1 июндан бошлаб ходимнинг маоши 5 000 000 сўмгача оширилди, иш ҳақининг қўшимча қисми ўзгаришсиз қолди. Таътил пули суммасини ушбу ошишни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим.
Дастлаб таътил пули қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқарилган:
  • таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача кунлик иш ҳақи:
(4 000 000 + 4 800 000 : 12) : 25,3 = 173 913,04 сўм;
  • таътил пули суммаси:
173 913,04 х 20 кун = 3 478 260,8 сўм.
1 июндан бошлаб ходимнинг маоши оширилганлиги боис июнь ойининг 3 иш куни учун таътил пули суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш зарур.
Маошнинг янги миқдори асосида ҳисоблаб чиқарилган ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
(5 000 000 + 4 800 000 : 12) : 25,3 = 213 438,74 сўм. Июнь ойида таътилнинг 3 куни учун 118 577,1 сўм ((213 438,74 – 173 913,04) х 3) қўшимча ҳисоблаш керак.
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг