Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида неча кун дам олишади

preview

Келаётган байрамлар иш вақти тақвимида қандай акс этишини buxgalter.uz эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтирди:


- Ушбу ҳафтада ўзбекистонликлар 4 кун дам олишлари мумкин - бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармонида айтилади:

  • 13 май - Рамазон ҳайити байрами сифатида қайд этилган;
  • 14 май - қўшимча ишланмайдиган кун;
  • 15 май - иш ҳафтаси туридан қатъи назар дам олиш куни.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 1 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Бироқ ҳатто қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда таътил 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Таътил даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда унинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча ишланмайдиган кун қўшилади.

Қолган ташкилотларда 14 май қўшимча ишланмайдиган кун иш берувчи ихтиёрига кўра тақдим этилиши мумкин:

1) бюджет ташкилотларида каби таътилни қисқартириш ҳисобига;

ёки

2) қўшимча дам олиш куни сифатида ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ. .

Шунингдек, қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари тақдим этилиши муносабати билан май ойига иш вақти меъёри қисқаради ва қуйидагини ташкил этади:

  • “беш кунликлар” учун 40 соатли иш ҳафтасида - тегишинча 19 кун ва 151 соат;
  • “олти кунликлар” учун 40 соатли иш ҳафтасида - тегишинча 23 кун ва 151 соат”.

 

Ўзбекистонда иш вақти - иш вақти меъёрлари, иш вақти турлари иш вақти, ўзбекистонда иш вақти, иш вақтини ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисоблаш, иш вақти меъёрлари Ўзбекистонда иш вақти. Ўзбекистондаги иш вақти ме’ёрлари билан кадровик.уз сайтида танишишингиз мумкин. Бу эрда иш соатларининг турлари мавжуд. 2024 йилда иш вақтини ҳисоблаш, шунингдек, иш вақтини қандай қилиб тўғри ёзишни билиб олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text175486_uzbekistonliklar_ramazon_hayitida_necha_kun_dam_olishadi1