Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган нотўғри ёзувни тузатиш

preview

Кадрлар бўйича инспектор ходимнинг меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишда “МКнинг 99-моддаси бўйича ўз хоҳишига кўра бўшатилди” деб ёзди. Бошқа ташкилотга ишга қабул қилинганда ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув киритилди, бироқ кейинчалик кадрлар бўлими бошлиғи меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзувнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ эканлигига эътибор қаратди ва ходимга тузатиш киритишни тавсия қилди. Мазкур вазиятда ҳисоб бўйича навбатдаги ёзув киритиб бўлинганда тузатиш мумкинми?

 

Ҳа, мумкин.

Тузатиш худди ишга қабул қилиш тўғрисида кейинги ёзув киритилмаганда қандай бўлса, шундай тартибда амалга оширилади. АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 2.4, 2.8-бандларига мувофиқ, меҳнат шартнномасини бекор қилиш тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган иш берувчи 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санасини кўрсатгандан сўнг "___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Қуйидаги иш (лавозим)га қабул қилинди" деб ёзиб қўяди ва 4-устунда меҳнат дафтарчасига киритилган тўғри ёзувга тааллуқли бўлган буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санаси ёзилади. Ёзув кадрлар бўлимининг ваколатли ходимининг имзоси ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланиши керак. Меҳнат дафтарчасидаги кейинги ёзувлар умумий ўрнатилган тартибда киритилади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176237_kadrlar_buyicha_inspektor_hodimning_mehnat_daftarchasi