Фамилия ўзгарганда меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш

preview

Ходималардан бири никоҳдан ўтиб, фамилиясини ўзгартирди. Кадрлар бўйича инспектор никоҳ гувоҳномаси асосида меҳнат дафтарчасининг титул варағига ўзгартириш киритди. Бир неча йилдан сўнг аёл ажрашди ва никоҳ бекор қилингандан сўнг яна фамилиясини аввалгисига ўзгартирди. Меҳнат дафтарчасига яна тузатиш киритиш мумкинми ёки қўшимча варақ расмийлаштириш шартми?

 

Тузатиш худди биринчи марта қилинган тартибда киритилади: олдинги фамилия битта чизиқ билан ўчирилади ва ёнидан бўш жойга ҳақиқий фамилия киритилади. Тегишли ҳужжатларга муқованинг ички томонида ҳаволалар ёзилиб, корхона раҳбари ёки у томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки кадрлар бўлими муҳри билан тасдиқланади (АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 2.11-банди).

Ушбу вазиятда қўшимча варақ расмийлаштириш шарт эмас.