ОТМдан кейин меҳнат фаолиятини қайтадан бошлаш

preview

Ходима ОТМда ўқишни бошлаши билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ўқишдан кейин у меҳнат фаолиятини қайтадан бошлашга қарор қилди. Бу вазиятда ОТМдаги ўқиш вақти тўғрисидаги ёзув қандай киритилади?

 

Бу вазиятда ўқиш даври тўғрисидаги ёзув ОТМнинг кадрлар бўлими томонидан киритилади, ўқиш якунлангандан кейин меҳнат дафтарчасини шу ерга тақдим этиш зарур (АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 2.14-банди). ОТМ тугаллангандан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув иш берувчи томонидан ўрнатилган тартибда ўқиш даври тўғрисидаги ёзувдан кейин киритилади.