Ходимда бир нечта меҳнат дафтарчаси мавжудлиги аниқланган ҳолатлар

preview

Ходим ташкилотда меҳнат дафтарчасининг дубликати бўйича ишлаётгани маълум бўлди. Унда бошқа ташкилотда очилган яна бир меҳнат дафтарчаси мавжуд ва ходим у ерда ҳам асосий иш бўйича ишлайди. Бу ходимга нисбатан қандай йўл тутилади? Уни ишдан бўшатиш мумкинми?

 

 

Ходимда бир нечта меҳнат дафтарчаси бўлиши ва бир вақтнинг ўзида бошқа-бошқа иш берувчилар томонидан юритилиши амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Балки ҳар бир ходимга фақатгина битта меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилиши назарда тутилган, агар ходимда айрим сабабларга кўра иккита ёки бир нечта меҳнат дафтарчаси бўлса, қолганлари аниқланиши билан иш берувчи томонидан йўқ қилинади. Бу ҳолда иш берувчи ушбу меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар учун жавобгар бўлмайди.

Иш берувчи ходимда иккита меҳнат дафтарчаси мавжудлиги факти аниқланганлиги тўғрисида, меҳнат дафтарчасининг дубликатини йўқ қилиш ҳақида баённома тузиши ва  ходимни ўриндошлик асосида расмийлаштириши керак, чунки унда меҳнат дафтарчаси турган асосий иш жойи мавжуд.

Ходимнинг ишдан бўшатилиши Меҳнат кодексида назарда тутилган асосларга мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.

 

 

 

 

Қалбаки меҳнат дафтарчалари, шунингдек меҳнат дафтарчаларининг иккита бланкасининг аниқланиши тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Қалбаки меҳнат дафтарчалари, шунингдек меҳнат дафтарчаларининг иккита бланкасининг аниқланиши тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Қалбаки меҳнат дафтарчалари, шунингдек меҳнат дафтарчаларининг иккита бланкасининг аниқланиши тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176401_hodim_tashkilotda_mehnat_daftarchasining_dublikati