2022 йилда қайси иш кунлари қисқартирилади

preview

МКнинг 121-моддасига асосан байрам арафасида кундалик иш (смена) давомийлиги барча xодимлар учун камида 1 соатга кискартирилади. 2022 йилда бизни кандай кискартирилган иш кунлари кутмокда? 

 

Ўзбекистонда байрам кунлари: 

  • 1 январь - Янги йил; 
  • 8-март – Xотин-қизлар куни; 
  • 21 март – Наврўз; 
  • 9-май – Xотира ва қадрлаш куни; 
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни; 
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 
  • 8 декабрь – Конституция куни; 
  • “Рўза ҳайит” (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; 
  • “Қурбон ҳайит” (Ийд-ал-Адха) диний байрамининг биринчи куни. 

 

Иш куни (смена) байрамдан олдин келганда иш вақти қисқартирилади, агар иш кунидан (сменада) кейин аввал дам олиш куни ва ундан кейин байрам куни келса, кискартирилмайди. 

Байрамлар арафасида иш вакти нафақат оддий иш вақтига эга бўлган ишчилар, балки иш вақти қисқартирилган (вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) учун ҳам кисқартирилади.

Байрам арафасидаги кун 

 

Қисқартирилган ёки йўқ  

Байрам санаси 

Байрам номи 

 

7 март (душанба) 

 

Ҳа 

 

 

8 март 

Xотин-қизлар куни 

 

20 март (якшанба) 

 

йўқ 

 

2022 йил 20 март – якшанба ишланмайдиган кун  

18 март (жума) 5 кунлик иш  

ҳафтасида  ва  19 март (шанба)  

6 кунлик иш ҳафтасида  

қисқартирилмайди, чунки бу  

кунлар байрам арафасидаги кун ҳисобланмайди.  

 

 

21 март 

 

Наврўз 

 

2 май (душанба) 

 

 

Ҳа, агар байрам санаси олдинроққа ўзгармаса  

3 май 

“Рўза ҳайит” (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни 

8 май (якшанба) 

 

Йўқ 

 

2022 йил 8 май – якшанба  

ишланмайдиган кун 

6 май (жума) 5 кунлик иш  

ҳафтасида ва  7 май (шанба) 

 6 кунлик иш ҳафтасида  байрам арафасидаги кун 

 бўлмагани учун қисқартирилмайди 

 

9 май 

Xотира ва қадрлаш куни 

 

9 июль (шанба) 

Ҳа – 6 кунлик иш ҳафтасида  

ишловчилар учун 

Йўқ – 5 кунлик иш ҳафтасида  

ишловчилар учун  

 

 

10 июль 

 

“Қурбон ҳайит” (Ийд-ал-Адхо) диний байрамининг биринчи куни 

 

31 август (чоршанба) 

 

 

Ҳа 

 

1 сентябрь 

 

Мустақиллик куни 

 

30 сентябрь (жума) 

 

Ҳа 

 

1 октябрь 

 

Ўқитувчи ва мураббийлар куни  

 

7 декабрь (чоршанба) 

 

Ҳа 

 

8 декабрь 

 

Конституция куни  

 

31 декабрь (шанба) 

 

Йўқ 

 2022 йил 31 декабрь  

қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинган, бу кун қисқартирилмайди, 

чунки байрам арафасидаги кун эмас.   

 

 

1 январь 

 

Янги йил 

Валерия Ляндрес

 "Норма" эксперти


 

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /uz/publish/doc/text177270_2022_yilda_qaysi_ish_kunlari_qisqartiriladi