Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келса

preview

Компания бир нечта ходимини халқаро кўргазмада иштирок этиш учун хизмат сафарига минтақага юборди. Кўргазма дам олиш кунлари ўтказилди, шунинг учун ходимлар фақат шу пайтда хизмат сафарига юборилди.  Уларга хизмат сафари ҳақи қандай тўланади: оддийми ёки оширилган миқдордами?


– Агар ходим атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади .

Дам олиш кунларига ҳақ тўлаш тартибини МКнинг 157- моддаси белгилайди: дам олиш кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлашга тўғри келади.

Шунингдек, ходимларнинг хоҳишига қараб улар хизмат сафарида бўлиб туриб  ишлаган ҳар бир дам олиш куни учун отгул берилиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда ҳам дам олиш кунидаги ишга барибир ҳақ тўланади, лекин фақат бир ҳисса миқдорда .