Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби (режа)

preview

Ташкилот таркибий бўлинмалардан бирининг ходимларини аттестациядан ўтказмоқчи. Бу жараённи қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Аттестациядан ўтолмаган ходимлар билан қандай йўл тутилади? Малакаси етарли бўлмагани учун лавозимга нолойиқлиги сабабли уларни ишдан бўшатиш мумкинми?

 

– Қонунчиликда муайян касблардан ташқари аттестация ўтказишнинг ягона тартиби йўқ. Масалан, қуйидагилар учун шундай тартиб бор:

Агар ташкилотингиз “омадлилар” сирасига кирмаса, фаолиятингиз хусусиятидан келиб чиқиб аттестация ўтказиш тартибини белгиловчи алоҳида маҳаллий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш  мақсадга мувофиқ саналади. Масалан, бу "Аттестация ўтказиш тўғрисида низом" бўлиши мумкин. Намуна сифатида юқоридаги касблар учун қонунан тасдиқланган низомдан фойдаланишингиз мумкин.  

Ушбу маҳаллий ҳужжатда ходимларнинг қайси тоифалари, қандай даврийликда ва қайси шаклда эгаллаган лавозимига мувофиқлиги бўйича аттестациядан ўтказилишини аниқ кўрсатинг.

Ҳар бир ходимни бу далолатнома билан қўл қўйдирган ҳолда таништиринг.

Аттестация жараёнида ходимнинг касбий фазилатлари, эгаллаб турган лавозимга мослиги, керакли билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги ҳақида хулосалар чиқарилиши сабабли ташкилотда раҳбар тасдиқлаган ва ходим томонидан имзоланган аниқ бир ходимга қўйиладиган талаблар рўйхати акс этган лавозим йўриқномаси бўлиши мақсадга мувофиқ.   

Аттестация ўтказиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  1. Аттестация ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаринг.
  2. Аттестация комиссиясини шакллантиринг. Унинг таркибига имкон қадар четдан жалб қилинган мутахассисларни киритинг, уларнинг холис фикри ходимнинг натижалардан қониқмаслик имкониятини камайтиради. Ташкилотда ходимларнинг манфаатларини ифодаловчи орган бўлса, аттестация комиссияси таркибига унинг вакили ҳам киритилиши керак.
  3. Аттестация ўтказиш жадвалини тузинг, аттестация ўтказиш учун саволларни ва барча зарур материалларни тайёрлаб қўйинг.
  4. Аттестацияни ўтказинг.
  5. Эгаллаб турган лавозимга мослиги (мос эмаслиги) ҳақида қарорлар қабул қилинг ва расмийлаштиринг. Аттестация комиссиясининг ходимнинг билимларини оғзаки ёки ёзма тест шаклида текшириш натижалари асосида эгаллаб турган лавозимига мос эмаслиги тўғрисидаги қарори ходим иш даврида ўз вазифаларини эплай олмаганини кўрсатувчи ҳужжатлар билан тасдиқланиши муҳимдир (баённомалар, далолатномалар ва бошқалар).    
  6. Ходим мазкур қарордан норози бўлиб, судга мурожаат қилганда, ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ҳақида аттестация комиссиясининг хулосаси барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади .
  7. Аттестация натижалари билан ходимни имзо қўйдириб таништиринг.
  8. Аттестация натижаларини кўрсатувчи буйруқ чиқаринг.

Босқичлар ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

 

Аттестация натижаларига кўра  ходимни ишдан бўшатиш

Эътибор беринг!

Иш берувчи ходимнинг малакаси етарли эмаслиги тўғрисидаги хулосалар  акс этган аттестация комиссиясининг хулосасини олганидан кейин Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 2-бандига биноан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Бироқ, иш берувчи аввал ходимга мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда  корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт .

Шунга кўра аттестациядан "йиқилган" ходим билан меҳнат муносабатларини қуйидаги ҳолатларда бекор қилиш мумкин:

  • агар у бошқа ишга ўтишдан бош тортса;
  • агар ташкилотда бўш иш ўрни  бўлмаса.

Агар ходим таклиф қилинган бўш лавозимни (ишни) ёзма равишда рад этишни истамаса, ташкилотнинг бир неча ходимидан тузилган комиссия томонидан ходимнинг таклиф этилган ишни рад этгани ҳақида тузилган далолатнома унинг таклиф қилинган ишни рад этганига далил бўла олади.  Бу судда керак бўлиши мумкин.

Қонунчилик иш берувчига ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ишга мос эмаслиги натижасида меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 2 ҳафта олдин ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ёзма равишда (имзо қўйдириб) хабар бериш мажбуриятини юклайди.

Агар иш берувчида мос келадиган бўш лавозимлар бўлмаса, буни ходимга имзолаш учун топшираётганда ёзма огоҳлантиришда кўрсатишингизни тавсия қиламиз. Шундан сўнг ходим билан меҳнат муносабатларини Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди асосида тугатиш мумкин. Қолган вазиятларда ходимга Меҳнат кодексининг 25, 101 ва 246-моддаларида белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартиби қўлланади.

Барча ҳолатларда меҳнат шартномасини бекор қилиш куни бўлиб ишнинг охирги куни ҳисобланади.

 

Ишдан бўшатиш қандай расмийлаштирилади

1. Иш берувчининг буйруғи (фармони) билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштиринг . Ходимни у билан имзо қўйдириб, таништиринг. Агар буйруқни ходимга етказишнинг имкони бўлмаса ёки ходим у билан имзо қўйган ҳолда танишишдан бош тортса, буйруққа тегишли ёзувни киритинг.

2. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасини беринг  ва қуйидаги тўловларни амалга оширинг:

  • ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси ;
  • барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация ;
  • меҳнат шартномаси бекор қилинган кундаги иш ҳақи .

Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимнинг йўқлиги (ёки меҳнат дафтарчасини олишни рад этиш) сабабли меҳнат дафтарчасини беришнинг имкони  бўлмаса, иш берувчи унга ўша куннинг ўзида меҳнат дафтарчасини олишга келиши ёки  почта орқали жўнатишга розилик бериш кераклиги ҳақида хабарнома юбориши шарт.

Хабарнома юборилган кундан бошлаб иш берувчи меҳнат дафтарчасини беришни кечиктирганлик учун жавобгарликдан озод қилинади .

Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабаблари меҳнат дафтарчасида қайд этилмайди. Бу вазиятда қуйидагича ёзув ёзилади: "Меҳнат шартномаси бекор қилинди". Бироқ, Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари иш берувчининг буйруғида кўрсатилиши керак.

3. Меҳнат кодексининг 67-моддасига мувофиқ ходимни ишга жойлашгунга қадар  молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатларини таъминланг.


Ўзбекистонда ходимларни аттестациядан ўтказиш – ходимларнинг малакасини баҳолаш, ходимларни аттестациядан ўтказиш шартлари қандай расмий ходимларни аттестациядан ўтказиш, ходимларнинг малакасини баҳолаш, ўзбекистонда ходимларни аттестациядан ўтказ Ўзбекистонда ходимларни аттестациядан ўтказиш. Ўзбекистонда ходимларни аттестациядан ўтказиш қандай? kadrovik.uz сайтида ходимларни аттестациядан ўтказиш қоидалари тақдим етилган. Ходимларни аттестациядан ўтказиш режаси, шунингдек ходимлар малакасини баҳолаш /uz/publish/doc/text177896_hodimlarni_attestaciyadan_utkazish_tartibi_reja