Фойдаланилмаган таътил учун компенсация

preview

Ходим корхонада 20 йил ишлаган. Сўнгги 5 йилда унга меҳнат таътили берилмаган. Энди у ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаяпти. Корхона юристи фақат 3 йиллик фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш кераклигини айтмоқда, сабаби қолган йиллар бўйича даъво муддати ўтган. Шундай қилиш тўғрими? 

 

 

– Йўқ, юрист ноҳақ. Иш берувчи бу масалада даъво муддатига амал қилиши тақиқланади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. Бу МК 151-м. белгиланган.

Ходим ишдан бўшаётганда муддатни чекламаган ҳолда ишлаган бутун вақтида фойдаланилмаган барча меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлашга мажбурсиз.

Бундан ташқари, МК 275-м. 2-қисмида назарда тутилишича, иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, меҳнат низоларини кўрувчи орган ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун унга тегишли бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги пуллик талабларини тўлиқ қондиради.

 

Даъво муддатиходим учун 

Даъво муддати – шахс поймол этилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоялай оладиган муддат. Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади. Бироқ айрим турдаги талаблар учун махсус – қисқартирилган ёки узоқроқ даъво муддатлари белгиланган.

Хусусан, МК 270-м. судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланган:

  • ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой;
  • ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб 1 йил;
  • бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой.

Ушбу муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, улар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

Кўриб чиқилаётган мисолда бу муддат ходим ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган барча таътиллар учун компенсация тўлаш борасида иш берувчидан рад жавобини олган кундан бошланади.