Ходимни сменалар ўртасидаги дам олиш даврида ўқитиш

preview

«Сменалар ўртасидаги дам олиш даврида ходим унинг розилиги билан малака оширишга жалб қилинди. Бундан кейин эса ходим дам олиш кунларида ўқишга борганлиги учун қўшимча дам олиш кунлари берилишини талаб қилди. Иш берувчида кадрлар етишмовчилиги туфайли ходимларни иш вақтида ўқитишнинг имкони мавжуд эмас. Нима қилиш керак?».

 

Дам олиш вақти – ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт .

Малака ошириш эса – иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш. Тегишинча, бунда ходим дам олмайди ва бу вақтдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлмайди .

Демак, ушбу даврда МКнинг 130-моддасида белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда, ходим дам олиш кунларида ишга жалб қилинган ҳисобланади.

Бундай ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёхуд ходимнинг хоҳишига қараб отгул берилиши лозим. Сиз ходимга отгул берган тақдирингизда ҳам, барибир унга дам олиш кунидаги иш (ўқиш) учун, лекин энди бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўлайсиз .

Дам олиш кунларидаги ишлар учун меҳнат ҳақи тўлаш ҳамда отгуллар бериш бўйича меъёрлар барча тоифадаги ходимлар учун ягона ва мажбурий ҳисобланади.

 Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» компанияси эксперти.

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /uz/publish/doc/text180635_hodimni_smenalar_urtasidagi_dam_olish_davrida