Иссиқ иқлим шароитида қурувчилар меҳнатининг муҳофазаси

preview

«Ўзбекистонда энг юқори ҳарорат шароитида ишлашга мажбур бўлган қурувчилар ва бошқа ходимлар учун махсус меҳнат шароитлари, таътилларни тақдим этиш ва бошқалар назарда тутилганми?».

 

Кўчадаги ва хонадаги қандай ҳаво ҳарорати ходим учун «зарарли» ҳисобланади

 Хоналарда 0324-16-сонли СанҚваН нормалари қўлланилади. Рухсат этилган ҳаво ҳарорати иш тоифаси (енгил, ўрта оғир, оғир) ва иш жойи турига (доимий ёки доимий бўлмаган) боғлиқ.

Ёзда:

  • 20 °С дан 31 °С гача (ишнингтоғирлигига қараб) – доимий иш ўринлари учун;
  • 19 °С дан 32 °С гача (ишнинг оғирлигига қараб) – доимий бўлмаган иш ўринлари учун.

      Қишда:

  • 13 °С дан 25 °С гача (ишнинг оғирлигига қараб) – доимий иш ўринлари учун;
  • 12 °С дан 26 °С гача (ишнинг оғирлигига қараб) – доимий бўлмаган иш ўринлари учун.

 

Очиқ ҳаводаги иш жойлари учун 0289-10-сон СанҚваН меъёрлари қўлланилади: ёз даврида рухсат этилган ҳарорат + 32°С, қишда - 10°С.

Ёз фаслида +32 °С дан +40 °С гача бўлган ҳароратда ва қишда -10°С дан -20°С гача бўлган ҳароратда бажариладиган ишлар зарарли деб таснифланади.

 

Агар ходимлар иссиқда ишласа

Иш берувчи хавфсиз меҳнат шароитлари учун жавобгардир.      

Қабул қилинадиган нормативларни ўрнатишнинг иложи бўлмаган иш жойларида (масалан, технологиянинг ўзига хос хусусиятлари туфайли) ишчиларни  иссиқдан ҳимоя қилишнинг қуйидаги усулларини қўлланг:

  •  ҳавони маҳаллий шамоллатиш тизимлари, вентиляция, ҳаво души (бино ичида)ни ўрнатинг.

Ҳаво души – бу  чекланган иш жойига ёки ишчига йўналтирилган ҳаво оқими. Айниқса, ишчининг иссиқдан нурланишида ҳаво душидан фойдаланиш самарали ҳисобланади;

  •  дам олиш ва совутиш хоналари, тентлар (очиқ ҳаводаги иш учун);
  •  юқори ҳароратдан ҳимоя қилиш учун ҳимоя кийимлари, шахсий ҳимоя воситалари;
  • ичимлик ва минерал сув;
  • энг юқори ҳароратни ҳисобга оладиган иш ва дам олиш вақти қоидалари ва бошқалар.

 

Қисқартирилган иш вақти ва қўшимча таътиллар

  Шунингдек, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати  ва қўшимча таътиллар  тақдим этилади.

    Корхонада бундай ишлар рўйхатини ва иш вақти ҳамда қўшимча таътилнинг аниқ  давомийлигини қуйидаги йўллар билан аниқланг:

  •  иш жойларини аттестациядан ўтказиш асосида ;
  •  ташкилотнинг жамоа шартномасига киритинг (агар у тузилмаган бўлса, ушбу шартлар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади).

Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган  ходимлар учун 3 кундан 24 кунгача  қўшимча таътил берилади.

Оғир ва ноқулай табиий-иқлим ҳудудларида ишлайдиганлар  1 кундан 6 кунгача қўшимча таътил олишади . Бу рақам туман ва ҳудудга қараб ўзгаради.

Бундан ташқари, бундай ходимларга иш ҳақига 10%дан  60% гача  устама берилиши керак (аниқ вилоятдан келиб чиқиб).

 

Агар ходим юқори ҳароратда ишлашдан бош тортса

МКнинг 219-моддасига мувофиқ ходим ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этишга ҳақли.

У бундай ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида дарҳол иш берувчини хабардор қилиши, иш берувчи эса уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим. Акс ҳолда ходим белгиланган ҳолатлар бартараф этилгунга қадар бу ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ушбу давр учун ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

 


Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва жиҳатлар. меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақолалар, меҳнатни муҳофаза қилиш амалиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик. Кадровик.уз Ўзбекистонда амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик, нормалар ва амалиётлар ҳақида умумий ма’лумот беради. Хавфсизлик бўйича мутахассислар учун мақолалар ишчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш бўйича самарали ишлашга ёрдам беради /uz/publish/doc/text180971_issiq_iqlim_sharoitida_quruvchilar_mehnatining_muhofazasi