Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тартиби

preview

Тавсияда:

– иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тартиби;
– иш вақтидан ташқари ишлар муддатининг белгиланган чекланган меъёрлари;
– иш вақтидан ташқари ишлар учун компенсация тўлаш тартиби.

 

Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тартиби

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади .

Эслатиб ўтамиз, ишнинг аниқ муддати ёки бевосита меҳнат шартномасида ёхуд корхонанинг ички ҳужжатларида: ички меҳнат тартиби қоидалари, смена графиклари ва бошқа ҳужжатларда белгиланади. Ана шу муддатдан ошадиган кундалик ишлар иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.

Эътибор беринг
Нафақат Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ нормал иш вақти муддатидан ошадиган ишлар иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Агар ходимга қисқартирилган иш вақти муддати ёки тўлиқ бўлмаган иш вақти белгиланган бўлса, у ана шу вақтдан ташқари бажарган ишлар иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.
Мисол
Иш вақти режими турлича бўлганда иш вақтидан ташқари ишнинг муддатини белгилаш
Корхона 2 та дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси иш тартибида ишлайди. 
“А” ходимга ҳар кунлик иш давомийлиги нормал – 8 соат қилиб белгиланган. 
“В” ходимга ноқулай меҳнат шароитлари сабабли 7 соатдан қисқартирилган ҳар кунлик иш давомийлиги белгиланган. 
“С” ходимга тарафларнинг келишувига кўра 4 соатлик тўлиқсиз иш куни белгиланган.
Тегишинча, “А” ходим учун ҳар кунлик 8 соатлик ишдан ташқари иш, “В” ходим учун ҳар кунлик 7 соатдан ортиғи, “С” ходим учун ҳар кунлик 4 соатдан кўпроғи ишдан ташқари иш саналади.
Корхона 2 та дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси иш тартибида ишлайди.
“А” ходимга ҳар кунлик иш давомийлиги нормал – 8 соат қилиб белгиланган.
“В” ходимга ноқулай меҳнат шароитлари сабабли 7 соатдан қисқартирилган ҳар кунлик иш давомийлиги белгиланган.
“С” ходимга тарафларнинг келишувига кўра 4 соатлик тўлиқсиз иш куни белгиланган.
Тегишинча, “А” ходим учун ҳар кунлик 8 соатлик ишдан ташқари иш, “В” ходим учун ҳар кунлик 7 соатдан ортиғи, “С” ходим учун ҳар кунлик 4 соатдан кўпроғи ишдан ташқари иш саналади.

МК 124-м. 2-қ. Меҳнат ва жамоа шартномаларида ҳам, бирор-бир ички ҳужжатларда ҳам иш берувчи ходимларнинг розилигини олмасдан туриб уларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишга ҳақли бўлган ҳолатлар назарда тутилиши мумкин эмас.

Ҳар бир муайян ҳолатда иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишда шахсан ходимнинг розилигини олиш лозим.

Қуйидаги шахсларни ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш мумкин эмас:

  • I ва II гуруҳ ногиронларини, агар тиббий тавсияномада улар бундай ишларни бажариши тақиқланган бўлса ;
  • 18 ёшга тўлмаган шахсларни ;
  • иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлган ходимларни ;
  • рўйхат бўйича белгиланган меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда банд бўлган ходимларни .

Меҳнат кодексида иш вақтидан ташқари ишга розилик билдиришнинг аниқ шакли ҳақида айтилмаган бўлса ҳам, буни ёзма равишда қайд этган яхшироқ. Ходим тегишли аризани ёзиши, ёхуд агар у аввалига оғзаки розилик билдирган бўлса, кейинчалик бу ҳақдаги ёзув буйруқда қайд этилиши мумкин. Ариза ёки буйруқ мазмуни тахминан қуйидаги кўринишда бўлади: «… 2021 йил 20 сентябрда соат 18.00 дан 20.00 гача иш вақтидан ташқари ишлашга эътирозим йўқ»; «...2021 йил 25 ва 26 сентябрь кунлари иш сменаси тугаганидан кейин бир соат давомида – соат 17.00 дан 18.00 гача иш вақтидан ташқари ишлашга розиман» ва ҳ.к.

Ходимнинг розилигига асосан уни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Буйруқ билан ходимни имзо чектириб таништириш лозим.

Иш вақтидан ташқари ишлар муддатининг белгиланган чекланган меъёрлари 

Умумий қоидага кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим .

Мисол
Ишдан ташқари ишнинг давомийлик нормаси
“А” ходим кунларнинг бирида ишдан ташқари 4 соат ишлади. Кейинги куни уни ҳатто унинг розилиги билан ҳам ишга жалб қилиш мумкин эмас.
“В” ходим биринчи куни ишдан ташқари 3 соат ишлади. Кейинги куни уни ишдан ташқари ишга  камида бир соатга (3+1) жалб қилиш мумкин.

Зарарли ва қийин иш шароитларида ишлаш бу қоидадан мустасно. Бундай ишларни бажаришда ишдан ташқари иш кетма-кет 2 кун давомида 2 соатдан ошмаслиги керак . Шундай қилиб, биринчи кунда ходим ишдан ташқари 2 соат  ишлаган бўлса, кейинги куни энди уни ишдан ташқари ишга жалб қилиш мумкин эмас.

Иш берувчи ҳар бир ходим ҳақиқатда ишлаган иш вақтининг, шу жумладан ишдан ташқари ишларнинг ҳам аниқ ҳисобини ўз вақтини амалга оширишга мажбур .

Иш вақтидан ташқари ишлар учун компенсация тўлаш тартиби 

Иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади  Яъни ички тартибда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ икки ҳисса миқдорида белгиланиши мумкин.

Ходимнинг илтимосига кўра иш вақтидан ташқари ишни бошқа дам олиш куни (отгул) бериш орқали компенсациялаш мумкин. Мазкур ҳолатда отгул ишланган иш вақтидан ташқари соатларга мутаносиб бўлиши лозим. Иш вақтидан ташқари иш отгул берилиши билан компенсация қилинган тақдирда, бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Мисол
Иш вақтидан ташқари иш учун отгул берилиши
Ходим бир ой давомида 24 соат ортиқча ишлади. Корхонада 8 соатлик иш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.
24 соат давомийлиги бўйича 3 иш кунига (8х3 =24) тўғри келганлиги сабабли ходимга унинг розилиги билан қаторасига 3 кун ёки бошқа келишилган исталган вақтга отгул тақдим қилиш мумкин.

Амалдаги меҳнат қонунчилигида отгулни ходим қайси шаклда – оғзаки ёки ёзма шаклда сўраши белгиланмаган. Аммо келгусида ходим билан низоли вазиятнинг олдини олиш учун ёзма  ариза олиш мақсадга мувофиқдир.

Ходим отгулга қачон чиқиши мумкинлиги ҳақидаги савол томонларнинг келишуви билан ҳал қилинади.

Ўзбекистонда иш вақти - иш вақти меъёрлари, иш вақти турлари иш вақти, ўзбекистонда иш вақти, иш вақтини ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисоблаш, иш вақти меъёрлари Ўзбекистонда иш вақти. Ўзбекистондаги иш вақти ме’ёрлари билан кадровик.уз сайтида танишишингиз мумкин. Бу эрда иш соатларининг турлари мавжуд. 2024 йилда иш вақтини ҳисоблаш, шунингдек, иш вақтини қандай қилиб тўғри ёзишни билиб олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text181684_ish_vaqtidan_tashqari_ishlarga_jalb_qilish_tartibi