Нима учун «уч кунда бир» ишлаш мумкин эмас

preview

«Корхонада 24 соатлик сменали иш режими ўрнатилган. МКга мувофиқ  12 соатлик смена алмашиш жадвали ишлаб чиқилган: кун-тун, икки кунлик дам олиш. Аммо ходимлар «уч кунда бир» режимида ишлаш истагини билдирдилар, чунки уларнинг фикрига кўра, ушбу тартиб энг қулай. Бундай иш маромини қўллаш мумкинми?  Иш берувчининг рад жавобини қандай асослаш керак?».

Вазиятга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС изоҳ берди:

 

- Қонун ҳужжатларида ходимларни ҳар куни 12 соатдан ортиқ ишга жалб этишга йўл қўйилмайди . Бу физиологлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг кўп йиллик кузатишларига асосланган.

Биринчидан, ҳар қандай тоифадаги ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги кунига 24 соат самарали бўлиши мумкин эмас. Ушбу режимда иш сменаси якунида иш сифати ва самарадорлиги пасаяди. Ходимга тегишли дам олиш ва уйқусиз 24 соат чидаш қийин. Эртами-кечми бу соғлиқнинг ёмонлашишига олиб келади.

Иккинчидан, бундай иш тартиби ишдаги авариялар ва бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин,  чунки чарчаган одамнинг диққати ва реакцияси камаяди.

Агар ходимларнинг ўзларига ушбу иш режими қулай бўлса ҳам, иш берувчи рози бўлмаслиги керак. «Уч кунда бир» режими меҳнат қонунчилигини тўғридан-тўғри бузиш бўлиб, бунинг учун айбдор мансабдор шахс (директор) маъмурий Кодекснинг 49-моддаси (БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.



Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /uz/publish/doc/text182137_nima_uchun_uch_kunda_bir_ishlash_mumkin_emas