Чет эллик ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби

preview

Ташкилотга чет эл фуқароси ишга қабул қилинган. Иш берувчи унга бошқа давлат томонидан берилган қоғоз меҳнат дафтарчасини юртишда давом этишга ҳақлими?

 

– Йўқ, ҳақли эмас.

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш кўзда тутилмаган. ЯММТ тизими жорий этилгунига қадар чет эл фуқароси республикада белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчасидан фойдаланиши  керак эди .

2020 йил бошидан буён биринчи маротаба ишга кираётганлар  учун қоғоз меҳнат дафтарчалари юритилмаяпти. Ягона миллий меҳнат тизими ишга туширилди, унинг доирасида Ўзбекистонда ишлаётган шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар, электрон меҳнат дафтарчалари яратилмоқда.

Агар чет эллик ходимга Ўзбекистонда ишлашини тасдиқловчи расмий ҳужжат керак бўлса, у электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани тизимдан – мустақил равишда ёки сизнинг ёрдамингизда юклаб олиши мумкин.

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари – меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби, меҳнат дафтарчалари тўғрисидаги барчаси меҳнат дафтарчаларини рўйхатга олиб бориш, ўзбекистонда меҳнат дафтарчасини олиб бориш, меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби, меҳнат дафтарчаларини олиб бориш тартиб Ўзбекистонда меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак? Кадровик сайтида РУЗ да меҳнат дафтарларини олиб бориш қоидалари мавжуд. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кадрларга кўмаклашади ва вақтни тежайди /uz/publish/doc/text182590_chet_ellik_hodimning_mehnat_daftarchasini_yuritish_tartibi