Фойдаланилмаган таътилнинг неча куни учун компенсация олиш мумкин

preview

«Меҳнат шартномаси (жамоа шартномаси)га кўра меҳнат таътилининг умумий давомийлиги 24 иш кунидан иборат. Улардан 15 кун асосий, 9 кун қўшимча таътил. Ходим 24 кундан 18 кун дам олиш ниятида, 6 иш куни учун эса компенсация олмоқчи. Иш берувчи эса фақат 15 иш кунидан фойдаланиш ва 9 кун учун компенсация олиш мумкин, бошқа вариант йўқ деган фикрда».

Бу вазиятда ким ҳақлигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

–  Ходимнинг илтимоси қонуний.

Меҳнат кодексининг 151-модда 2-қисмига кўра ўн беш иш кунидан ортиқча қисм учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Ҳеч қаерда ходим фақат 15 кунлик таътилдан фойдаланиши кераклиги кўрсатилмаган. Асосий талаб – камида 15 иш куни.

Шундай қилиб, ходим таътилининг исталган кунлар сонини (15 иш куни ёки ундан кўп) дам олишга ҳақли.  Қолган қисми учун эса пуллик компенсация олади. Таътилнинг бундай "бўлиниши" фақат ходимнинг хоҳишига кўра белгиланади.

Иш кунларидаги иш таътилининг умумий давомийлиги

Иш кунларидаги таътилдан натурал ҳолда фойдаланиш

Иш кунларида мумкин бўлган пуллик компенсация

 

 24

15

9

16

8

17

7

18

6

19

5

20

4

21

3

22

2

23

1

24

0

Жадвалдан кўриниб туганидек, исталган вариантни қўллаш мумкин.

Эътибор беринг
Агар ходим меҳнат таътилининг фақат бир қисмидан фойдаланиб, қолган кунлар учун пуллик компенсация олса, таътилдан натурал ҳолда фойдалангандан кейин у барча иш кунлари учун ҳам компенсация, ҳам иш ҳақи олиши керак.