Корхонада ходимларни мукофотлаш тизимини қандай ташкил қилиш керак

preview

Иш берувчи ходимларни мукофотлаши шартми? Мукофотларни тўлаш ва ундан маҳрум қилиш учун сабаблар тартибга солинадими? Мукофотлашни қандай ҳужжатлаштириш керак?

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Иш берувчи ходимларни мукофотлашга мажбур эмас, лекин буни амалга ошириши мумкин (МК 153-м.2-қ.). У рағбатлантириладиган ходимлар доирасини ва тўловлар миқдорини мустақил равишда белгилайди. У индивидуал (маълум бир ходимни), шунингдек жамоавий тарзда (ташкилот ёки бўлимнинг барча ходимлари ва бошқаларни) мукофотлаши мумкин. Ҳар бир ходим учун мукофотлар миқдори фарқ қилиши мумкин.

Байрамлар арафасида мукофотлаш мумкин:

  • умумдавлат (Наврўз, 8 март ва бошқалар);
  • маҳаллий (корхона куни, товарлар бозорда мавжудлиги юбилейи ва бошқалар);
  • индивидуал (ходимнинг туғилган куни, тўй, бола туғилиши ва ҳоказо).

Шунингдек, ишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун (прогнозли ишлаб чиқариш кўрсаткичининг бажарилиши, мижозлар сонининг кўпайиши ва бошқалар) ёки маълум бир вақт даври (чорак, йил) учун иш якуни бўйича мукофотлар берилиши мумкин.

Мукофотлар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • бир йўла бериладиган (олдиндан аниқланмаган, маълум бир вазият бўйича тўланади);
  • доимий (олдиндан белгиланган сабаб бўйича мунтазам равишда тўланади).

 

Мукофотлашни қандай расмийлаштириш керак

Агар мукофотлаш бир йўла бериладиган бўлса, буйруқ расмийлаштириш кифоя (намунага қаранг). Унда мукофот тўланадиган ходимлар рўйхати ва унинг миқдорини кўрсатинг.

Агар сиз ходимларни мунтазам равишда мукофотлашни  режалаштирсангиз, маҳаллий ҳужжатни (масалан, Мукофотлаш тўғрисида низом) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни тавсия қиламиз. Унда – қуйидагиларни назарда тутинг:

1) мукофот тўланадиган ҳолатлар;

2) рағбатлантириладиган ходимлар доираси (мутахассисликлар ва лавозимлар бўйича) ёки мукофотларни тўлаш учун ходимларни танлаш мезонлари;

3) миқдори, шартлари, тартиби, тўловлар ва бошқа масалалар даврийлиги.

Мукофотни кейинги тўлаш муддати ёки сабаби келганда,   буйруқ расмийлаштиришингиз керак бўлади, холос (намунага қаранг).

 

Ходимни маълум бир муддат ёки бир йўла мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш мумкинми

1) Маълум муддатга – агар бу муддат давомида ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилса, мумкин (МК 183-м.);

2) Бир йўла – агар ходим маҳаллий ҳужжатларда белгиланган мукофотни бериш шартларига жавоб бермаса, мумкин (МК 180-м.).

Валерия ЛЯНДРЕС

 «Норма» эксперти

Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар /uz/publish/doc/text183520_korhonada_hodimlarni_mukofotlash_tizimini_qanday_tashkil_qilish_kerak