Меҳнат дафтарчасидаги хатони тузатиш тартиби

preview

«Меҳнат дафтарчасини тўлдиришда ходимлар бўйича инспектор тасодифан хатога йўл қўйди ва «Юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилинди» деб ёзишнинг ўрнига «Автомобиль ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилинди» деб ёзди. Энди у нотўғри ёзув устидан чизиқ тортиб, ёнига тўғри ёзувни, пастки қисмида эса «Тузатилганига ишонилсин» деб ёзмоқчи. Бу тўғрими?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Агар ёзув  меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома талабларига жавоб бермаса, уни тузатиш керак. Меҳнат дафтарчасида лавозим буйруққа мувофиқ  кўрсатилади .

Баъзи ҳолатларда, масалан, агар  фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган кун санаси ўзгараётган бўлса, маълумотларни ўчириш мумкин ва ҳатто керак. Бундай ҳолда аввалги маълумотлар  ёзув устидан бир чизиқ чизилиб ўчирилади ва янги маълумотлар ёзиб қўйилади .

Аммо меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди .

Меҳнат дафтарчасини тўлдиришда хатолик кадрлар хизмати ходими айби билан содир бўлгани  сабабли, алоҳида буйруқ расмийлаштириш шарт эмас. 

Ўзгартириш киритиш учун ўзгартиришнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг 3-устунда «___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Юк автомобили ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади. 4-устунда эса меҳнат дафтарчасига тегишли буйруқнинг сон рақами ва санаси ёзилади. 

Тузатиш намунаси:

 

т/р

Сана

 

Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар

 

 

Қайси ҳужжатга асосланиб ёзилган

(ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

 

 

 Йил

Кун

Ой

1

2

3

4

 

 

 

 

 «Akmal» масъулияти чекланган жамияти

 

 

1

 

2022

 

17

 

09

 

 Автомобиль ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилинди

 

17.09.2022 йилдан 3-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

2022

 

18

 

09

 

1- тартиб сонли ёзув ҳақиқий эмас  

 

 

2022

 

17

 

09

 

Юк автомобили ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилинди

 

17.09.2022 йилдан 3-к-сонли буйруқ

 

 

 

Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /uz/publish/doc/text184306_mehnat_daftarchasidagi_hatoni_tuzatish_tartibi