Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаган шахсни ишга қўймаслик мажбурий прогул ҳисобланадими

preview

Иш берувчи меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишдан ўтмаган шахсни ишга қўймасликка ҳақлими?  Ходим мазкур сабаб билан ўз вазифаларини бажармаган давр бекор туриб қолиш ёки мажбурий прогул  ҳисобланадими? Иш берувчи бу даврга ҳақ  тўлайдими?

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Иш берувчи Меҳнат кодексининг 215-модда 3-қисми асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтмаган ходимни ишга қўймасликка ҳақли.

Бу муддат ходим учун бекор туриб қолиш саналмайди, негаки бекор туриб қолиш – бу иш йўқлиги сабабли ходим ишламаган вақтдир.

Мажбурий прогул – бу ходим ноқонуний равишда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган давр. Ходимнинг меҳнатни  муҳофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтмагани  учун иш берувчи айбдор бўлган тақдирда, ишга қўйилмаслик мажбурий прогул ҳисобланиши мумкин.

Масалан, у бундай ўқишни ташкил қилмаган ёки уни нотўғри ташкил қилган, оқибатда  ушбу ходим жисмонан ундан ўтиш имконига эга бўлмаган. Бу билан иш берувчи Меҳнат кодексининг 215-модда 2-қисмида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бузган.  Бу вазиятда иш берувчи ходимга мажбурий прогул даврида унга тўланмаган  меҳнат ҳақини белгиланган тартибда қоплаб бериши шарт .

Агар иш берувчи ўқитишни ташкил қилган, лекин ходим уни рад этган ёки унга боғлиқ бўлмаган  бошқа сабабларга кўра ўқимаган бўлса, унинг ишга қўйилмаслик вақти мажбурий прогул деб ҳисобланмайди. Бу ҳолатда иш берувчи нафақат ҳеч нарса тўламасликка, балки ходимни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортишга ҳам ҳақли бўлади  .

 

Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва жиҳатлар. меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақолалар, меҳнатни муҳофаза қилиш амалиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик. Кадровик.уз Ўзбекистонда амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик, нормалар ва амалиётлар ҳақида умумий ма’лумот беради. Хавфсизлик бўйича мутахассислар учун мақолалар ишчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш бўйича самарали ишлашга ёрдам беради /uz/publish/doc/text184452_mehnat_muhofazasi_buyicha_uqitilmagan_shahsni_ishga_quymaslik_majburiy_progul_hisoblanadimi