Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим синов муддатидан ўта олмаса ва ишга чиқмаса
«Ходим ишга чиқмай қўйгани ва синов муддати тугамасдан туриб телефон қўнғироқларига жавоб бермагани учун уни ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантиришга улгуришмади. Агар ишда бўлмасликнинг сабаби узрли ёки узрсиз бўлиб чиқса, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?».
Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Иш берувчи аввал бошданоқ Меҳнат кодексининг 87-моддасига биноан ходимни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмасдан хатога йўл қўйган.
Меҳнат шартномасини дастлабки синовнинг исталган вақтида, унинг тугашини кутмасдан бекор қилиш мумкин. Ходимнинг ишда йўқлиги дастлабки синовнинг қониқарсиз натижалари туфайли ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантиришга ҳам, уни расмийлаштиришга ҳам тўсқинлик қила олмайди.
Меҳнат шартномаси вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида фақат иш берувчининг ташаббуси билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси асосида бекор қилиниши мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 87-моддасига биноан, агар у ҳақиқатан ҳам ёмон натижаларни кўрсатган ва бу ҳужжатлаштирилган бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ходимни ишдан бўшатиш мумкин.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда, ходимнинг йўқлигига қарамай иш берувчи почта орқали ёзма огоҳлантиришни ходимнинг яшаш манзили бўйича топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юбориши керак эди. Ёки - ходимнинг яшаш манзили бўйича масъул ходимни (масалан, кадрлар хизмати ходимини) огоҳлантиришни атайин бериш учун юбориши лозим эди.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда, агар ходим ишда бўлмаса, унга ишга келиш ва меҳнат дафтарчасини олиш ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхасини олиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборилади.
Аммо бу иш амалга оширилмаган бўлса, энди ходимнинг иш жойида йўқлигининг ҳақиқий сабабини аниқлаш керак бўлади. Ахир, агар ходим ҳақиқатан ҳам касаллик варақасини расмийлаштирган бўлса, ушбу давр учун синов муддати узайтирилади . Демак, Меҳнат кодексининг 87-моддасига биноан меҳнат шартномасини соддалаштирилган тартибда бекор қилиш имконияти мавжуд.
Нима қилмоқ керак
1. Ушбу масалани ҳал қиладиган комиссия тузинг.
2. Иложи борича тезроқ, ходимнинг қайтишини кутмасдан, ҳар қандай мумкин бўлган усул билан унинг йўқлиги сабабини аниқланг. Касалликни ҳужжатли тасдиқлаш ва унинг бошланиш санасини олишингиз керак. Бунинг учун:
- ходим билан телефон, мессенжерлар, электрон почта ва бошқалар орқали боғланинг;
- ходимни уйига йўқлаб боринг. Бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантиришни топширинг ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган-очилмаганини аниқлаштиринг;
- ходимнинг яшаш жойидаги тиббий-профилактика муассасасига сўровнома юборинг. Касаллик факти ва унинг бошланиш санасини ёзма равишда тасдиқлаш керак.
3. Агар ходим ҳақиқатан ҳам касал бўлганлиги аниқланса, меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган касаллик даври учун дастлабки синов муддатини узайтиринг. Синов муддати тугагунига қадар иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини аввалдан режалаштирганидек, Меҳнат кодексининг 87-моддасига биноан – дастлабки синов натижаси қониқарсиз бўлгани учун бекор қилиши мумкин.
4. Агар ходим ишга узрли сабабсиз
келмагани аниқланса, дастлабки синов муддати узайтирилмайди. Бу даврга прогул вақти киритилади. Бундай ҳолда Меҳнат кодексининг 87-моддаси бўйича ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди. Ишдан бўшатишни иш берувчининг ташаббуси билан деб расмийлаштиришга тўғри келади.
Комиссиянинг ҳаракатларини далолатнома билан ҳужжатлаштиринг ва ходим билан меҳнат шартномасини меҳнат интизомини бузувчи билан бўлгани каби Меҳнат кодексининг 100-модда 3 ёки 4-бандига биноан бекор қилинг. Бу ҳолда охирги иш куни у ишлаган охирги кун ҳисобланади.
Ходим айбли хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилганда ҳаракатлар ечими ҳақида батафсил бу ердан қаранг: