Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Директор ишдан бўшатилаётганда меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш
«Бизда бош директор ўзгарди. Унинг меҳнат дафтарчасига – «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» ёки «Лавозимидан озод этилди» деб ёзиш керакми? Асос сифатида нима кўрсатилади – директорнинг буйруғими ёки таъсисчининг қарорими?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув корхона раҳбарининг меҳнат дафтарчасига бошқа ҳар қандай ходимга киритилганидек тартибда киритилади.
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2.18-бандига биноан бундай ёзувларни қуйидаги тартибда киритинг:
- 1-устунда – ёзувнинг тартиб рақами;
- 2-устунда – меҳнат шартномаси бекор қилинган сана;
- 3-устунда – меҳнат шартномасини бекор қилиш;
- 4-устунда қайси ҳужжат асосида ёзув киритилганлиги, буйруқ санаси ва рақамини кўрсатинг.
Масалан, ходим билан меҳнат шартномаси 2022 йил 20 сентябрда тугайди. Ушбу санада (ишнинг охирги кунида) меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзув киритилади:
«Иш ҳақида маълумот» бўлимининг 1-устунида – ёзувнинг тартиб рақами;
- 2-устунда – ишдан бўшатиш санаси (2022 йил 20 сентябрь);
- 3-устунда – «Меҳнат шартномаси бекор қилинди»;
- 4-устунда – буйруқ санаси ва рақами. Меҳнат шартномаси бош директор билан бекор қилинаётганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ ва меҳнат дафтарчасидаги ёзув корхона юқори турувчи органининг ваколатли вакили томонидан имзоланиши керак. Масалан, таъсисчи, кузатув кенгаши раиси, бошқарув раиси ёки таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ва бошқалар.
Эҳтимол ушбу мавзу бўйича қуйидаги қўшимча материаллар сизга қўл келиши мумкин: