ОТМ битирувчисини ЯММТда расмийлаштириш

preview

«Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ОТМ битирувчисини ишга қабул қиляпмиз. Бунда ЯММТда нима қилиш керак? Фақат меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш етарли бўладими? Агар «Таълим муассасаси номи» устунида ходим битирган ОТМ чиқмаса  ёки ходимнинг дипломида кўрсатилган мутахассислик тегишли рўйхатда бўлмаса, нима қилиш керак?».

Саволларга kadrovik.uzнинг илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўйича бўлим бошлиғи  Зарнигор Абдураҳманова жавоб берди:

 

 

– 2020 йил 1 январдан бошлаб ходимларнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказилаётган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида ЯММТда автоматик равишда шакллантирилади. 

 2020 йил 1  январдан кейин биринчи марта ишга жойлашаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар фақат электрон шаклда юритилади. Электрон меҳнат дафтарчасини очиш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш кифоя.   

ЯММТ тизими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг дипломлар базаси билан, яъни барча олий ўқув юртлари, мутахассисликлар ва дипломлар ҳақида маълумотлар жамланган diplom.edu.uz платформаси билан бирлаштирилган.  

Агар my.mehnat.uz сайтида  «Таълим» устунида олий маълумот дипломи ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаса, уни мустақил равишда киритиш ёки ОТМ билан боғланиб,  бундай маълумотни киритишни сўраш мумкин. 

Агар my.mehnat.uz сайтидаги   мутахассисликлар рўйхатида мос келадиган йўналиш бўлмаса, ОТМнинг ўзига ёки mehnat.uz сайтининг техник ёрдам гуруҳига 71-200-70-30 телефони  орқали мурожаат қилинг. 

 

– Чет эл ОТМни битирган ходимнинг таълим олганлиги ҳақидаги устунларни қандай тўлдириш керак? Агар дипломда кўрсатилган мутахассислик мутахассисликлар рўйхатида бўлмаса, нима қилиш керак?

– Ўзбекистондан ташқарида олинган олий таълим дипломлари ва мутахассисликлар тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан шакллантирилади. Шундан сўнг улар автоматик равишда ЯММТда ҳам акс эттирилади. 

Агар муаммо пайдо бўлса, ушбу давлат органи ёки my.mehnat.uz сайтининг техник қўллаб-қувватлаш гуруҳига мурожаат қилишни  тавсия қиламан.