2023 йил май ойидан меҳнат шартномаларини қандай ўзгартириш мумкин

preview

Янги МК бўйича баъзи ҳолларда меҳнат шартномаси ўзгартирилиши мумкин. Шартнома шартларини ўзаро келишув асосида ҳам, бир томонлама тартибда ҳам тузатиш мумкин, асосийси – ўзгаришларни тўғри расмийлаштириш.

Буни қандай амалга ошириш ва хатосиз расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида kadrovik.uz илтимосига кўра  янги МКни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тушунтиришди:

 

– Меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш мумкин . Қуйидагилар бунга асос бўлиб хизмат қилади:

  • меҳнат шароитларининг, иш берувчининг ёки меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши; 
  • вақтинча        хизмат сафарига юбориш;
  • ходимни бошқа ишга вақтинча ёки доимий ўтказиш .
Эслатиб ўтамиз
Меҳнат шартлари – бу меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ижтимоий (иш ҳақи, иш вақтининг давомийлиги ва б.) ва ишлаб чиқариш омиллари (техника, санитария- гигиена ва б.) тушунилади .

Қуйидагилар бўйича ўзгартиришлар киритиш мумкин:

1. Ўзаро розилик бўйича. Бу ҳақда  ходим ҳам, иш берувчи ҳам сўраши мумкин. Тарафларнинг келишувига биноан меҳнат шартномасининг мажбурий ва қўшимча шартларига бир ёки бир нечта ўзгартиришлар киритиш мумкин. Мисол учун, агар ходимни бошқа ишга ўтказаётган бўлсангиз, нафақат меҳнат вазифаси, балки иш ва дам олиш вақти, иш ҳақи ва бошқа жиҳатлар ҳам ўзгариши мумкин.

2. Бир томонлама тартибда. Истисно ҳолларда иш берувчи бир томонлама тартибда ўзгартиришлар киритиши мумкин . Бунда амал қилиниши керак бўлган бир қатор чекловлар ва талаблар мавжуд. Масалан, ходимнинг меҳнат вазифасини бир томонлама тартибда ўзгартириб бўлмайди. Ўз навбатида ходим ҳам айрим ҳолларда ўзининг иш шартларини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин.

 

Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш

Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли , лекин умумий қоида бўйича ўзгартиришлар фақат иш берувчининг розилиги билан киритилиши мумкин.

Бироқ, масалан, ходим вақтинча енгилроқ ишга ўтиши керак бўлганда ва бу тиббий хулосада қайд этилган бўлса, унинг илтимосини рад этиб бўлмайди.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.

Ўзгартириш  рад этилган тақдирда, ходимга бу ҳақда рад этишнинг сабабини кўрсатиб, ёзма шаклда хабар қилинг.

Эътибор беринг
Агар иш берувчи рад этишнинг сабабларини кўрсатмаган бўлса, ходим бу қарор устидан шикоят қилиши мумкин .

 

Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси шартларини бир томонлама ўзгартириш

Агар корхонада ташкилий ёки технологик меҳнат шартлари ўзгараётган бўлса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириши мумкин . Таъкидлаш керакки, меҳнат шартномаси шартларини бир томонлама тартибда ўзгартириш осон эмас.

Иш берувчи ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.

Эътибор беринг
Янги Меҳнат кодекси иш берувчига ходимнинг розилигисиз огоҳлантиришнинг икки ҳафтадан ортиқ бўлган муддатини мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштиришга рухсат беради .

 

Меҳнат шартномасини ўзгартириш қонуний бўлиши учун 5 та муҳим шарт:

1. Иш берувчи олдинги меҳнат шартларини сақлаб қоломайди.

2. Шартнома шартларини тузатиш – бу технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши натижаси.

3. Ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгармайди.

4. Ўзгаришлар жамоа шартномаси ёки жамоа келишуви шартларига нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирмайди.

5. Ўзгаришлар қатъий равишда МКга мувофиқ амалга оширилади.

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини ўзгартиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар:

Вазият 

Хато

Қандай тўғри

Ташкилот келишувлар нимага ўзгараётганини тушунтирмайди ёки молиявий қийинчиликларни рўкач қилади

1) Ўзгаришлар сабаби МКда белгиланган йўл қўйиладиган асослар сирасига кирмайди;

2) ходимга меҳнат шартномаси шартлари ўзгариши сабаблари тушунтирилмаган

Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги натижасида ўзгараётганига ишонч ҳосил қилинг.

Агар ундай бўлмаса, шартнома шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди

Кунларнинг бирида ходимга ўзгаришлар ҳақида хабар беришади. Агар у янги шартларда ишлашни рад этса, ишдан бўшатишади

Ходимни ўзгаришлар ҳақида олдиндан огоҳлантиришмаган

Ўзгаришлар ҳақида олдиндан хабар беринг– камида 2 ой аввал

Иш берувчи ходимнинг меҳнат мажбуриятларини сезиларли тарзда қисқартирди ва иш ҳақини камайтирди

Мажбуриятларни ўзгартириш ниқоби остида ҳақиқатда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат вазифасини ўзгартиришмоқда

Меҳнат вазифасини фақат ходимнинг розилиги билан ўзгартириш мумкин

 

Меҳнат шартномаси ўзгариши қайси ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак:

Ўзгаришлар ҳужжатлаштирилиши учун:

1. Иш берувчи фақат меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқаради (агар ўзгаришлар вақтинчалик бўлса);

2. Тарафлар меҳнат шартномасига қўшимча ёзма келишув расмийлаштирадилар (2 нусхада – тарафларнинг ҳар бири учун биттадан) ва иш берувчи қўшимча келишув асосида буйруқ чиқаради. Бундай ҳужжатларнинг намунавий шакли мавжуд эмас, шунинг учун ташкилот уларни мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин.

Эътибор беринг
Қўшимча келишув – меҳнат шартномасининг ажралмас қисмидир. Яъни, аслида, қўшимча келишув шартлари меҳнат шартномасининг ўзига киритилади .

Меҳнат шартлари ўзгариши ҳақидаги буйруқни қўшимча келишувнинг мазмунига  мос тарзда чиқаринг ва уни ходимга имзо остида эълон қилинг.

 

Қўшимча билимларни қаердан олиш мумкин

Мавзу – кенг, унинг барча ўзига хос жиҳатлари ва нозик томонларини битта мақолада келтириш имконсиз. Аммо буни «Янги МК: назариядан амалиётгача» курсида амалга ошириш мумкин. Сизни рўйхатдан ўтишга таклиф қиламиз!

Унинг муаллифлари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ сизга қуйидагилар ҳақида батафсил маълумот беришади:

  • бошқа ишга вақтинчалик ва доимий ўтишни қандай расмийлаштириш керак;
  • буни ходимнинг розилигисиз қачон ва қандай амалга ошириш мумкин;
  • барча қоидалар бўйича вақтинча хизмат сафарига юборишни қандай расмийлаштириш керак;
  • сизнинг кадрлар тартиб-таомили суд жараёни билан тугамаслиги учун нимага алоҳида эътибор қаратиш керак.

Kadrovik Academy сайтида курс дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси - барчаси Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексига мувофиқ ўзгартиришлар ҳақида янги меҳнат кодекси, ўзбекистон республикасининг янги меҳнат кодекси, ўзбекистон республикасининг янги меҳнат кодекси, ўзбекистоннинг янги меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шароитларини қандай ўзгартириш керак Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси. Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси ҳақида ма’лумотлар келтирилган. Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодексига мувофиқ қандай ўзгаришлар юз бергани ҳақида ма’лумот. Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шартномалари қандай ўзгартирилади. Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси ҳақида ҳаммаси кадровик.уз сайтида /uz/publish/doc/text186823_2023_yil_may_oyidan_mehnat_shartnomalarini_qanday_uzgartirish_mumkin