Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Агар директор иш вақти тугагандан сўнг мажлис ўтказса
«Директор оғзаки фармойиш билан ходимларни соат 18.00 дан сўнг, иш куни тугаганда мунтазам равишда мажлисда қолдиради. Мажлисларда ҳар бир ходимнинг кун давомидаги иши ўрганилади. Бунда ишдан ташқари иш расмийлаштирилмайди ва у учун ҳақ тўланмайди. Иш берувчи буни ишдан кейин ишлаб чиқариш зарурати туфайли қолдираётгани билан асосламоқда, мажлис эса – бу иш эмас. Иш берувчининг хатти-ҳаракатлари қонунийми?».
Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Ходимларнинг иш берувчининг фармойиши билан ишдан ташқари вақтда мажлис ва йиғилишларда қатнашиши ишдан ташқари иш ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган вазиятда ҳам раҳбар унга жалб қилишнинг тартибини бузган.
Иш вақти
Ходим ўша вақт давомида меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вақт иш вақти саналади .
Ходимларнинг мажлис ва йиғилишларда қатнашиши – иш жараёнининг бир қисми бўлиб, унда ишга доир масалалар ҳал қилинади. шунинг учун бу каби тадбирларни ходимларнинг иш вақти доирасида ўтказиш керак.
Агар ИМТҚ, смена алмашиш (иш) жадвали ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатларида иш вақти соат 9.00 дан 18.00 гача белгиланган бўлса, йиғилишларни ана шу вақт оралиғида ўтказиш зарур.
Бу ҳолда ходимларнинг соат 18.00 дан сўнг ишдан кетиши меҳнат интизомини бузиш деб ҳисобланмайди, тегишинча, ходимга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаб бўлмайди.
Ишнинг нормал ва қисқартирилган давомийлиги
Иш берувчи риоя этишга мажбур бўлган иш вақти нормаси ҳам мавжуд.
Иш вақтининг нормал давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас .
Беш кунлик иш ҳафтасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги энг камида саккиз соатни, олти кунлик иш ҳафтасида эса – етти соатни ташкил қилади .
Корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинган тақдирда – янги МКнинг 199-м. қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу нормаларга риоя этмаслик мумкин.
Иш вақти кунлик ҳисобга олинганда ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) вақтининг давомийлигидан ошадиган меҳнат иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади .
Бундан ташқари қонунчилик, ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси билан айрим тоифадаги ходимлар учун - меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади .
Шунингдек, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланадиган тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин .
Тегишинча, бундай ходимларда уларнинг кундалик иш вақти нормаси умумбелгиланган нормадан камроқ бўлади. Улар кундалик меҳнат (смена) давомийлигидан ташқари ишлаган барчаси иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Мисол учун, ходимга иш берувчи билан келишувга биноан 4 соатлик тўлиқсиз иш куни белгиланган бўлса, унинг учун кундалик 4 соатдан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Ишдан ташқари ишга қандай тўғри жалб қилиш мумкин
Умумий қоидаларга кўра иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишга ходимнинг ёзма розилиги билан рухсат этилади. Келтирилган мисолда иш берувчи буни ишлаб чиқариш зарурати билан оқлаб, бундай розиликни олмайди. Аммо ходимнинг розилигисиз ишдан ташқари ишга фақат қуйидаги 3 та истисно ҳолатда йўл қўйилади:
1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажарилган ишлар амалга оширилганда;
2) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилганда;
3) агар ишда танаффусга йўл қўйилмаса, смена алмашаётган ходим келмай қолганда ишни давом эттириш учун.
Кўриб турганимиздек, ходимларнинг иши муҳокама қилинадиган мажлислар ва йиғилишларга ходимларни иш вақтидан ташқари жалб қилиш юқоридаги истисно ҳолатларга тааллуқли эмас. Демак, бунинг учун ходимларнинг ёзма розилиги талаб қилина
Иш берувчи учун оқибатлар
Ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш қоидаларига риоя этмаганлиги учун иш берувчининг мансабдор шахси МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Қандай тузатилади
Иш берувчи йиғилишларни иш куни тугагандан кейин ўтказишни истаса, қуйидагиларга амал қилиши зарур:
1. Аввал ҳар бир ходимнинг иш вақтидан ташқари ишлашга розилигини олинг.
МК розилик беришнинг аниқ шаклини белгиламайди. Ходим тегишли ариза ёзиши ёки бу ҳақда ўзига таништириш учун берилган буйруқда шундай ёзувларни қайд этиши мумкин: «…2022 йил 21 февралда соат 18:00 дан 20:00 гача иш вақтидан ташқари ишлашга қарши эътироз билдирмайман»; «...2022 йил 21 ва 22 феврал кунлари иш сменаси тугагач 1 соат давомида – соат 17:00 дан 18:00 гача иш вақтидан ташқари ишлашга розиман» ва ҳ.к.
2. Ходимнинг розилиги асосида иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг.
3. Ходимни буйруқ билан имзо қўйдириб таништиринг.
2-ходим биринчи куни иш вақтидан ташқари 3 соат ишлади. Келаси куни уни кўпи билан бир соатга (4 – 3 = 1) иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш мумкин.
Қуйидаги шахсларни розилик бўлган тақдирда ҳам, иш вақтидан ташқари ишга жалб этиб бўлмайди:
4. Иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланг.
Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди .
Ходим айнан қачон отгул олиши мумкинлиги масаласи томонларнинг келишувига кўра ҳал қилинади.
Иш берувчингиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш қоидаларига риоя этмасдан, иш вақтидан ташқари вақтда ходимларни мунтазам равишда мажлисда қолдирса, бевосита мулоқот мутахассисларига бу ҳақда хабар беринг:
- Давлат меҳнат инспекциясининг қисқа рақами: 1176;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бевосита мулоқот қилиш учун: (71) 200-06-00;
- сайт: dmi.mehnat.uz