Таътилнинг қайси қисми учун компенсация тўлаш мумкин

preview

«Ходимга 10 кунлик меҳнат таътилини тақдим қилиб, қолган кунларни эса пуллик компенсация билан ёпиш мумкинми?».

Саволга эксперт ва «Нормкадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

–  Меҳнат муносабатлари даврида сиз ходимга қуйидаги ҳолларда меҳнат таътилининг фойдаланилмаган қисми учун пуллик компенсация тўлашингиз мумкин:

1) фақат ходимнинг хоҳишига кўра;

2) фақат меҳнат таътили давомийлигининг энг кам (йигирма бир календарь кун) кунлари учун .

Янги МКга мувофиқ таътилни қисмларга бўлишда таътилнинг бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги кераклигини эътиборга олинг .

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда:

1) агар ходимнинг таътили атиги 21 календарь кунни ташкил этса, унинг қандайдир қисмини пул билан компенсация қилиш мумкин эмас;

2) агар ходимнинг таътили 22 календарь кун ёки ундан кўпроқни ташкил қилса, фақат 21 кундан ортиқ қисми компенсация қилиниши мумкин:

  • таътил – 22 кун, 1 кун компенсация қилиниши мумкин;
  • таътил – 23 кун, 2 кун компенсация қилиниши мумкин ва ҳоказо;

3)  21 календарь кундан сиз албатта 14 кунни таътилнинг бир қисми сифатида беришингиз керак. Тегишинча, таътилнинг қолган қисми қуйидагилардан ташкил топади:

  • агар таътил 21 кунни ташкил қилса – 7 кун;
  • агар таътил – 22 кун бўлса – 8 кун;
  • агар таътил – 23 кун бўлса – 9 кун;
  • ва фақат таътил – 24 кун бўлса – 10 кун.