Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Меҳнат шартларини қандай ўзгартириш керак
«Фирма директори 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнига 40 соатдан иборат 6 кунлик иш ҳафтасини жорий этиб, ходимларнинг иш вақти давомийлигини ўзгартиришга қарор қилди. Юрист ва кадрлар бўлими бошлиғига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш керак?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз (унинг меҳнат вазифаларини ўзгартирмасдан) меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли . Бунинг учун янги меҳнат шартларини жорий этиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак (кўрилаётган вазиятда – иш жадвалини ўзгартириш тўғрисида).
Меҳнат шартлари – бу ходимларингиз меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг мажмуидир . МК 3 та бундай асосий шартни ажратади:
1) иш вақти давомийлиги;
2) меҳнатга ҳақ тўлаш;
3)таътил олиш ҳуқуқи.
Агар директор (иш берувчи) иш вақти режимини ўзгартиришга қарор қилган бўлса, барча ходимларни бўлажак ўзгаришлар ҳақида камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, тилхат олиши шарт . Огоҳлантиришда нафақат ўзгаришларнинг ўзи, балки уларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳам тушунтиринг.
Меҳнат шартларининг ўзгартирилишини ходимларнинг вакиллик органи билан келишиш керакми
Агар ўзининг меҳнат шартлари ўзгартирилаётган ходимлар сони қуйидаги миқдорга тенг бўлса ёки ундан ошадиган бўлса, иш берувчи ходимлар учун меҳнат шартларининг ўзгартирилиши хусусида касаба уюшмаси қўмитаси билан дастлабки маслаҳатлашувларни ўтказиши керак :
- ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходим;
- олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходим;
- тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходим.
қисқариши.
Икки ой ўтмасдан янги меҳнат шартларини жорий этиш мумкинми
Кўриб чиқилаётган вазиятда хабарнома берилган кундан бошлаб 2 ой давомида корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси сақланиб туриши керак. Шундан сўнг иш берувчи 6 кунлик иш ҳафтасини жорий этишга ҳақли. Ушбу 2 ой давомида ходимлар янги шартларда ишлашни исташ-истамасликларини ҳал қилишлари мумкин.
Агар ушбу муддатдан кейин ходим меҳнат шартномасига қўшимча келишув имзоламаган бўлса, у билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади . Бу ҳолда иш берувчи унга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб беради .
Ишдан бўшатиш нафақаси
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у қуйидагилардан кам бўлиши мумкин эмас:
- уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақинингача иш стажига э
- уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
- беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
- ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
- ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Агар ходим билан меҳнат шартномаси ушбу асосда бекор қилинган бўлса, иш қидириш даврида ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда унда ўртача ойлик иш ҳақи сақланади, аммо кўпи билан 2 ойга .
Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, у маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади .