Ходимлар «захирадаги дўст» сифатида қолиши учун уларни қандай қилиб тўғри ишдан бўшатиш керак

preview

Ходимларингизга ҳар қанча қулай иш шароитларини яратманг, одамлар барибир ишдан бўшашади, бу билан ҳеч нарса қила олмайсиз.

Улардан кимдир шунчаки «узоқ ўтириб қолган», вазифалардан зериккан ва ўзгаришларни хоҳлайди. Бошқаси ҳамкасби билан зиддиятли вазият туфайли ишдан кетади. Учинчиси, яхшироқ иш топдим деб ўйлайди ёки ўзини эркин қуш мисоли ҳис қилиб, сизникига ўхшаш фирма очиш истагида бўлади.  

Ходим билан қандай қилиб тўғри хайрлашиш керак, шунда у кета туриб:

1) компаниянгиз ҳақида салбий маълумот манбаи бўлмайди;

2) кадрлар захирасида қолади;

3) эҳтимол, келажакда сизнинг компаниянгизнинг шериги бўлишини амалиётдан мисолларда HR маслаҳатчиси Ирина ШАКИРОВА гапириб берди:

Эътибор беринг

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

Биз унда барча янги ёки янгиланган мақолаларнинг анонсларини эълон қиламиз.

 

– Ҳозир биз ходим компания учун қимматли бўлган вазият ҳақида гапиряпмиз ва у ходим билан меҳнат шартномасини қайта тузишга тайёр. Бу одамнинг келгусида компанияга бўлган  муносабати сизнинг у билан қандай хайрлашишингизга боғлиқ. Кетаётган одам сизда ишлашни давом эттираётган ходимларга катта таъсир кўрсатиши мумкин, шунингдек у компания ҳақидаги фикрини унинг ташқарисига ҳам олиб чиқади. Шунинг учун HR мутахассиснинг бундай вазиятда 2 та муҳим вазифаси бўлади:

 

I. Кетаётган ходимга йиғилган норозилигини билдириш, ичидагини  тўкиб солиш имкониятини беринг.

Кадрлар кетишини енгиб ўтиш ҳақидаги мақолада кетиш сабаблари ҳақида албатта ҳафта охири сўровномасини ўтказиш кераклигини айтган эдик. Сиз хайрлашишни истамайдиган қимматли ходимларга келсак, бу етарли эмас. Бу ерда яккама-якка суҳбат зарур.

Эътибор беринг
Ходимлар учун маълум меҳнат шароитлари HR хизмати мутахассиси эмас, балки бизнес эгаси ёки унинг раҳбари томонидан кафолатланиши сабабли, айнан раҳбарият билан яхши муносабатлар, одатда, одам қолиш ёки ишдан кетиш, келгусида қачондир қайтиб келиш, ҳамкорлик қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор қабул қилаётганда муҳим аҳамиятга эга – айнан раҳбарга бундай ишончли муносабатларни ўрнатишни ва қимматли ходимлар билан суҳбат ўтказишни тавсия қиламиз.

Бундай суҳбатнинг тахминий режаси:

1) Иш жараёни ва мажбуриятлар.

Қуйидагиларни аниқлаштиринг:

– иш жараёнида нима ёқарди ва ёқмас эди;

– лавозим мажбуриятлари қанчалик аниқ ва тушунарли белгиланган эди;

– ишлаш қизиқ эдими;

– ходим жадвалдан қониққан эдими, топшириқларни бажариш учун етарли вақт ва эркинлик борлигини ҳис қилганми.

2) Янги иш.

Қуйидагиларни билинг:

– ходим янги иш топдими;

– уни қандай топди ва нега айнан ўша компанияни танлади;

– ходим компаниямизда қўлга кирита олмаган нимани янги иш жойида қўлга киритишга умид қилмоқда.

 

II. Яхши кайфиятда хайрлашинг  

Бундай суҳбатни олдиндан келишилган илтимос бўйича охирги иш кунида мажлислар залида ёки кабинетда бир пиёла чой устида яккама-якка ўтказган маъқул.

Шошиш, эътиборсиз тинглаш, профессионал хатолар ёки камчиликларни эслатиш мумкин эмас. Аксинча, ходимнинг ҳиссаси ва унинг касбий ютуқларини алоҳида таъкидланг, унга раҳмат айтинг. Ходим яқин 3-5 йилдаги ишини қандай кўраётганини албатта сўранг.

Ходим сизга янги иш жойидан нимани кутаётганини айтганда, сизда келгусида ушбу ходимга қандайдир таклиф учун ғоялар пайдо бўлиши мумкин.

Айтайлик, у янги нарсани синаб кўрмоқчи бўлгани учун кетмоқда, бир жойда «ўтириб қолганини» ҳис қиляпти. Сизнинг компаниянгиз янги йўналишларни очмоқчи. Сиз бу ҳақда айтишингиз ва келажакда уни яна ишга таклиф қилишдан хурсанд бўлишингизни айтишингиз мумкин.

Агар у руҳан ва жисмонан чарчаган, иш жадвали ва контекстини ўзгартирмоқчи бўлса, сизда эса буни ўзгартиришга имкон берадиган мос вариантлар мавжуд бўлса ёки у ўзида қандайдир кўникмаларни ривожлантирмоқчи бўлса, сизда эса у уларни қўллаши мумкин бўлган  лавозимлар режалаштирилаётган бўлса, унга бу ҳақда  айтишнинг айни вақти.

Аммо сиз ҳозир ҳеч нарса таклиф қила олмасангиз ва келажак учун ҳеч қандай ғоялар бўлмаса ҳам, агар мос келадиган нимадир бўлса, уни доимо захирада кўришни хоҳлаётганингизни айтишингиз мумкин. У билан алоқада бўлишга розилик олиш шарти билан.

Бундай хотиржам суҳбат ва дўстона муносабат учун ишдан бўшаётган ходим сиздан миннатдор бўлади. Унга ҳам иш берувчи билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш, яхши тавсиялар олиш муҳим. Айтганча, янги иш жойи учун ёзма тавсияномани тайёрлаш ушбу ходимга «илтифот» бўлади.

Менинг консалтинг амалиётимда ходимлар компаниялардан кетгандан кейин масъулиятнинг янги даражасига, янги лавозимга қайтиб келган ҳолатлар кўп бўлган. Улар компанияга ташқаридан олинган янги тажрибани олиб келишган ва ўзининг қайтиши билан компанияга содиқлигини тасдиқлашган, бу эса уларни янги иш жойига хафагарчиликсиз, уларни қайта олишга тайёрлик билан олиб келган.

Эътибор беринг

Сизни «Ходимларни излаш ва саралаш» масофавий курсига таклиф қиламиз. Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг!