Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим қонунчиликда талаб этилган тиббий хулосасиз ишга қабул қилинган
«Ташкилот 56 ёшли аёлни бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилди. Расмийлаштириш чоғида ундан стандарт ҳужжатлар тўплами – паспорт, меҳнат дафтарчаси, диплом нусхасини талаб қилишди. Меҳнат шартномаси тузилгандан кейин иш берувчи тиббий кўрикни ташкил этиши кераклиги «ёдга тушди». Буни «ўтган сана билан» амалга ошириш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Тиббий кўрик – айрим тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишнинг асосий шартларидан бири. Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз:
- 18 ёшга тўлмаган шахслар;
- 60 ёш ва ундан катта ёшдаги эркаклар, 55 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар;
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлган шахслар;
- озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлган ходимлар;
- умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
Иш берувчи уларни дастлабки тиббий хулосасиз ишга қабул қилишга ҳақли эмас. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан белгиланган 29.08.2012 йилдаги АВ рўйхат рақами 2387.
Иш берувчи учун оқибатлар
Мажбурий дастлабки тиббий кўрикдан ўтмаган шахснинг меҳнат вазифаларини бажаришига рухсат бериш иш берувчининг мансабдор шахсини МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келиши мумкин.
Хатони тузатиш тартиби
1. Ходимга (ишга қабул қилишда номзодга) тиббий кўрикдан ўтиши учун даволаш-профилактика муассасасига йўлланма беринг.
2.Тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ходимни ишдан озод этиб, ушбу давр учун кафолатли тўловларни тўланг. Уларнинг миқдори жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, бироқ у ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак .
Агар тиббий кўрик натижаларига кўра ходимга енгилроқ иш тавсия этилса
1. Агар штат жадвалида бундай иш бўлса ва ходим бунга рози бўлса, меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиб, бошқа лавозимга ўтказишни расмийлаштиринг.
2. Агар мос иш бўлмаса ёки ходим ўтказишга қарши бўлса, МКнинг 168-м. 4-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилинг (ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса).
«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС
томонидан янгиланди