Август ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
«Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходимда унинг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ўзгарди. Бу меҳнат шартномасида акс этган. Натижада таътилдан олдинги ойда у ярим ой давомида 6 кунлик режимда лавозим маоши билан, иккинчи ярмида эса соатбай тариф ставкасини қўллаган ҳолда смена билан ишлади. Бу ҳолда «таътил пули»ни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак?».
Саволга «Нормa» эксперти Дилором Саидова жавоб берди:

– Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга МКнинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади
.
Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақини қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақи = Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (иш ҳақи) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмларининг ўртача ойлик миқдори.
МКда келтирилганидек – «таътилдан олдинги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши)», ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда олдинги ойнинг иккинчи ярмида фойдаланилган ходимнинг тариф ставкасини қўлланг
.
Кейин ўртача ойлик иш ҳақи 25,3 га бўлинади ва 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан таътил кунларига тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтирилади
.