Меҳнат шартномасига кетма-кет икки сменада ишлаш шартини киритиш мумкинми

preview

«Тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходим кетма-кет ўн икки соатлик икки сменада уч кунлик танаффус билан ишларни бажаради.  Яъни, ҳақиқий иш режими - «уч суткада бир». Бу тўғрими?» 

 

Янги мақолалар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Йўқ, нотўғри. Ҳар бири ўн икки соатдан кетма-кет икки сменада ишлаш меҳнат қонунчилигига зиддир. Меҳнат кодексининг 192-моддаси 3-қисмида ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланганлиги айтилган.

Бундан ташқари ходимнинг Меҳнат кодекси билан белгиланган  дам олиш режими бузилади. Сменалар орасидаги ҳар кунги дам олишнинг энг кам давомийлиги (битта смена охиридан то кейинги смена бошланишига қадар) дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга камида ўн икки соатни ташкил этиши керак .

Шунинг учун «уч суткада бир» иш жадвалига йўл қўйилмайди  – ҳатто ходимнинг ўзи бунга рози бўлса ҳам. Агар меҳнат шартномасида бундай шарт мавжуд бўлса, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, чунки у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштиради  .

 

 Қандай тузатиш керак

Ушбу бандни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Меҳнат кодексининг 13 ва 14-боблари нормаларига мос келадиган бошқа иш режимини ўрнатиш тўғрисида меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштиринг.

 

 

Ленара ХИКМАТОВА янгилади

 

 


 


Ўзбекистонда иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш тартиби - уларни қандай аниқлаш ва тузатиш иш берувчи хатолари, иш берувчи хатоларини тузатиш, иш берувчи хатоларини қандай аниқлаш мумкин, иш берувчи хатоларини қандай тузатиш керак, ўзбекистонда иш берувчи хатолар Ўзбекистонда иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш тартиби. Иш берувчилар тез-тез қандай хатоларга ёъл қўядилар ва уларни қандай қилиб унумдорликни ошириш ва иш муҳитини яхшилаш учун тузатиш кераклигини билиб олинг /uz/publish/doc/text192005_mehnat_shartnomasiga_ketma-ket_ikki_smenada_ishlash_shartini_kiritish_mumkinmi