1 августдан фуқароларнинг айрим тоифаларига пенсия ва нафақалар миқдори оширилди

preview

1 августдан бошлаб пенсия ва нафақаларнинг янги энг кам миқдори ўрнатилди  . Улар истеъмол харажатларининг минимал қиймати (камбағаллик чегараси) 535 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилди.

 

Янги миқдорлар:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган пенсия – ойига 568 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм;
  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлганда бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

 

Янги мақолалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.