ФҲШ бўйича ишловчи ходимингизни бошқа компания хизмат сафарига юборди: унинг йўқлигини расмийлаштириш керакми

preview

«Икки юридик жиҳатдан бир-биридан мустақил компанияларнинг таъсисчиси битта. Мутахассис улардан бирида асосий иш жойи, иккинчисида эса фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) бўйича ишлайди. Компаниялардан бири таъсисчининг қарори билан ходимни хизмат сафарига юборади ва сафар харажатларини ўз зиммасига олади.

Иккинчи компания хизмат сафари харажатларини тўламасдан  ходимнинг йўқлиги даврига хизмат сафарига буйруқ расмийлаштириши мумкинми? Бизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган хизмат сафарида бўлиш кунларини ходимга  қандай тўлаш керак?»

Кadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперт Валерия ЛЯНДРЕС нима учун иккинчи компанияга бу ҳолатда буйруқ расмийлаштиришга ҳожат йўқлигини тушунтирди:

 

Мутахассис-амалиётчиларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

 – Сиз меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни чалкаштирмаслигингиз  керак.

Эътибор беринг
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочига меҳнат қонунчилиги нормалари, шу жумладан иш вақти режимига тааллуқли нормалар татбиқ қилинмайди.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги  шартномаси бўйича ижрочи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун ташкилот жойлашган жойда бўлишга мажбур эмас. Унинг учун иш вақтини ҳисобга олиш жадвали юритилмайди. ФҲШ шартнома бўйича ишловчи ходимга мукофот бажарилган иш ҳажми учун тўланади, у иш вақти ва ишлаб берилган кунлар нормасига боғлиқ эмас.

Меҳнат кодексининг 286 ва 287-моддаларида фақат меҳнат шартномалари бўйича ишлайдиган ходимларга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаш назарда тутилган.  

Ходим меҳнат шартномаси бўйича иш жойидан  хизмат сафарида бўлиб турганда бир вақтнинг ўзида ФҲШ шартнома бўйича вазифаларни бажариш имконига эга бўлиши мумкин. Ходим ФҲШ шартномани тузган ташкилот раҳбари бундай ижро этувчининг фаолиятига тегишли, шу жумладан уни хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт эмас. Бу ҳолда мутахассиснинг барча фаолияти фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома матнида кўрсатилади.

 

 Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориш зарурати туғилса-чи? Унга йўл ва турар жой харажатларини қоплаш мумкинми ва бундай сафар қандай расмийлаштирилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

 

Ходим ўриндош бўлганда

Ходимнинг асосий иш жойи бўйича хизмат сафари билан боғлиқ масалалар, агар у бир вақтнинг ўзида бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида (ФҲШ бўйича эмас) меҳнат фаолиятини олиб борадиган бўлса, бошқача тарзда кўрилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи шахс  иш берувчиларнинг ўзаро келишувига кўра хизмат сафарига юборилади ва ўртача даромади уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади. Асосий ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича бир вақтнинг ўзида хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди .

Иш берувчи ходимнинг бошқа иш жойи бўйича хизмат сафари вақтига унга эгаллаб турган лавозими ва хизмат ўрнини сақлаган ҳолда иш ҳақи сақланмайдиган таътилни расмийлаштириши мумкин.