Малакаси етарли бўлмаган ходимнинг лавозимини кўтариш мумкинми

preview

«Олти ой олдин мен директорнинг илтимосига кўра унинг муҳим ҳамкорининг аёлини кадрлар бўлимига ишга олдим. У кўп йиллар давомида ишламаган, охирги лавозимда офис-менежер бўлиб ишлаган. Мен унинг учун энг оддий вазифани белгиладим: кирувчи ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш, ҳужжатларни компьютерда териш, бўлим ходимларига ёрдам бериш. Иш яхши кетаётганидан ҳамма мамнун эди. Ҳозир менда кадрлар бўйича инспектор жойи бўшади ва директор ҳимоясидаги ходиманинг лавозимини кўтаришни  таклиф қилмоқда. У бунинг учун тегишли билим ва кўникмаларга эга эмас.

Нима қилиш керак? Ходима лавозимини оширишнинг иложи йўқ, директорнинг гапини рад этиш яхши муносабатларни хавф остига қўйишни англатади».

Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА изоҳлади:

 

Сайтимизда кадрлар ҳисоби ва ходимларни бошқариш бўйича маслаҳатлар ва ечимлар нашр этиб борилади. Уларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Мазкур вазиятда қандай ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини кўриб чиқамиз:

1. Директор билан келишиш ва малакасиз ходиманинг лавозимини кўтариш. Бундай қарорнинг оқибати – бўлимдаги бошқа ходимларининг норозилиги, чунки лавозимни кўтариш ноҳақ, адолатсиз амалга оширилди. Агар ходима тегишли малакага эга бўлмаса, демак, хатолар, камчиликлар бўлади ва кимдир бунинг учун жавоб бериши ва ҳатто унинг ишини бажаришига тўғри келади. Қарорни раҳбариятнинг босими билан оқлаш керак бўлади, натижада жамоа олдида директорнинг обрўсига путур етади.

Иш жойида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган кадрлар бўлими бошлиғи сифатида сиз ушбу фикрларни директорга баён қилишингиз мумкин ва шарт. Бу сизнинг масъулиятингиз ва мустақиллигингиздан дарак беради.

2. Ички норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари, лавозимга қўйиладиган талабларни қўллаш бўйича қабул қилинган ходимани аттестация натижалари асосида директорга рад жавобини бериш.

Бундай рад этиш ходиманинг ўзи ва жамоанинг бошқа аъзоларининг назаридан четда қолмайди, носоғлом мунозараларга сабаб бўлади, иш муҳитига зарар етказади. Директорга қаттиқ, расмий позиция ёқмаслиги мумкин, чунки фақат ҳужжатлар тилида гаплашиш қарама-қаршиликка ўхшаб кўринади.

 

Эътибор беринг

«Ходимларни излаш ва саралаш» масофавий курсимизда ходимларни бошқариш бўйича янги ихтисосликни олишингиз мумкин.

Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг.

Кўпроқ билишни истайман!

 

3. Менинг назаримда энг яхши вариант, директор манфаатдор бўлган ходимага нисбатан муқобил ечимларни таклиф қилиш. У ўқишга юборилиши, унинг учун мартаба режаси ишлаб чиқилиши, бошқа муносиб ходимни кадрлар бўлими инспектори лавозимига ўтказиш ҳисобига янги ходимани бошқа бир юқори лавозимга ўтказиш мумкин. Бўлимнинг барча ходимларига нисбатан бундай бошқарув ҳаракатлари амалга оширилса, ҳамма қандай шартларда ва қандай асосда лавозимга кўтарилиши мумкинлигини тушуниши учун тўғри бўлади. 

Бундай мослашувчан ечим барча томонларга маъқул келиши мумкин.

 

 

 

 

Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви-кадрлар менежери вазифалари, кадрлар бошқаруви жараёни кадрлар бошқаруви, ўзбекистонда кадрлар бошқаруви, ходимларни бошқариш жараёни, ходимларни ҳужжатлаштириш Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда кадрлар бошқаруви вазифалари келтирилган. Сиз ҲР менежерининг иш жараёни билан танишишингиз мумкин бўлади. Кадрлар бошқаруви жараёни ҳақида батафсил маълумот /uz/publish/doc/text194585_malakasi_etarli_bulmagan_hodimning_lavozimini_kutarish_mumkinmi