Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади
Тавсияномада:
- Ишга қабул қилиш босқичлари
- Меҳнат шартномаси
- Ҳақиқатда ишга қўйиш
- Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ
- Қабул қилишни расмийлаштириш
МК ишга қабул қилишнинг учта босқичини белгилайди,
.
Биринчи босқичда ходим учун таништириш тартиб-таомили ўтказилади.
Иккинчи босқичда ходим билан меҳнат шартномаси тузилади.
Сўнгги, учинчи босқичда иш берувчи:
- ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради;
- маълумотларни ходимнинг қоғоз меҳнат дафтарчасига киритади, агар унда у бор бўлса;
- маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) ИДАКга киритади.
Биринчи босқич. Таништириш тартиб-таомили
Таништириш тартиб-таомили ходимни бўлажак мажбуриятлари, ишнинг тавсифи, меҳнат шароитлари, локал ҳужжатлар билан таништириш учун керак,
. Таништириш тартиб-таомили иш берувчига ходим ўзининг касбий ва ишчанлик ҳамда бошқа фазилатлари билан лавозимга тўғри келиши ёки келмаслигини текширишга ёрдам беради,
.
Ходим ишга кириш чоғида иш берувчига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги нашрда танишишингиз мумкин:
– Ишга қабул қилиш чоғида қандай ҳужжатларни талаб қилиш керак.
МКда иш берувчининг лавозимга мувофиқ келадиган ходимни танлаб олиш мақсадида суҳбат ёки кўрик танлов ўтказиш ҳуқуқи назарда тутилган. Бироқ иш берувчи ташкилотда ишга танлов асосида қабул қилишни тартибга солувчи ички низом мавжуд бўлган тақдирдагина бундай тартиб-таомилни утказиши мумкин,
. Танлов асосида саралаш тўғрисидаги низомни иш берувчи касаба қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқлайди.
Қонунчилик ходимларнинг алоҳида тоифалари учун ишга қабул қилиш чоғида мажбурий кўрик танловни назарда тутади. Масалан, Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, педагоглар олий таълим муассасаларига танлов асосида қабул қилинади, 
Иккинчи босқич. Меҳнат шартномасини тузиш
Агар тарафлар меҳнат шартномасининг барча шартлари бўйича келишувга эришган ҳамда уни имзолаган бўлса, меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
Меҳнат шартномасида умумий маълумотлар, мажбурий шартлар ва тарафларнинг реквизитлари бўлиши керак. Бунда меҳнат шартномасида ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирмайдиган қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномасига қандай шартларни киритиш кераклиги ҳақида батафсил экспертнинг тавсияномасидан билиб олинг.
Меҳнат шартномасини қандай шаклда тузиш керак
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади. Ҳар бир нусхада тарафларнинг имзолари ва иш берувчининг муҳри бўлиши керак (агар бор бўлса). Нусхаларнинг бири ходимга берилади, бошқаси иш берувчида сақланади.
Меҳнат шартномасини иш берувчининг номидан ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс имзолайди. Меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги факти иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходимнинг имзоси билан тасдиқланади,
.
Расм. Меҳнат шартномасининг ўзига тегишли нусхасини олганлиги тўғрисида меҳнат шартномасидаги ёзувга мисол
Директор ишга қабул қилишда талабгорлардан ёзма ариза олишни талаб қилади. Бироқ айрим талабгорлар қонунчиликда бундай талаб белгиланмаганлигига асосланиб, ариза ёзишни хоҳлашмайди. Агар биз талабгорлардан ишга қабул қилиш тўғрисида ариза олишни давом эттирадиган бўлсак, қонунни бузмаймизми?
Йўқ, бузмайсиз.
Ишга қабул қилишда талабгордан ёзма ариза олиш шарт эмас – МКда ҳақиқатан ҳам бундай талаб йўқ. Бироқ ишга қабул қилиш тўғрисида ариза олиш – бу қонунбузарлик эмас. Уни ходимнинг шахсий йиғма жилдига солиб қўйинг. Нима бўлганда ҳам, асосийси, ходим билан меҳнат шартномасини тузиш, чунки ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун фақат меҳнат шартномасининг борлиги асос бўлади,
.
Ходимнинг шахсий йиғма жилдида қандай ҳужжатлар бўлиши керак ва қандай ҳужжатларни сақлаш мумкин эмаслиги ҳақида «Ходимнинг шахсий йиғма жилди қандай юритилади» тавсияномасидан билиб оласиз.
Компаниямиз томонидан ишлаб чиқилган меҳнат шартномасининг шаблонида ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг ҳар бир бетини имзолаши назарда тутилган. Баъзи янги қабул қилинувчилар шартноманинг фақат охирги варағини имзолашлари мумкинми, деб қизиқмоқдалар.
Меҳнат кодексида меҳнат шартномасининг ҳар бир бетини имзолаш тўғрисидаги мажбурий талаблар мавжуд эмас. Агар томонлар бунга рози бўлса, охирги саҳифани - "Томонлар реквизитлари" бўлимини имзолаш кифоя.
Меҳнат шартномасининг ҳар бир саҳифасини имзолаш зарурлиги масаласи ҳар икки томоннинг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳимдир. Шартноманинг ҳар бир бетини имзолар экан, томонлар унинг охирги саҳифасидаги асосий шартлар билан эмас, балки тўлиқ мазмуни билан танишилганликларини тасдиқлайдилар. Бу келажакда тушунмовчиликлар ва ҳуқуқий низолар хавфини минималлаштириш имконини беради.
Барча саҳифаларда имзолашни рад этиш баъзи ҳолларда ходим шартноманинг ҳар бир банди билан танишиб чиққанлигига шубҳа туғдириши мумкин. Ёки ходим меҳнат шартномасидаги варақлар унинг розилигисиз алмаштирилган деб даъво қилиши мумкин. Бундай ҳолда ҳужжатнинг ҳар бир варағидаги имзолар бунинг аксини тасдиқлайди. Баъзи ҳолларда, агар шартномада тижорат сири, махфийлик ёки ноёб меҳнат шартлари мавжуд бўлса, эҳтимолий хавфлардан қочиш учун ҳар бир варақни имзолаш тавсия этилади.
Меҳнат шартномаларини имзолаш бўйича ваколатларни вақтинча, масалан, директор бўлмаган даврда, бош бухгалтерга бериш мумкинми? Бундай вақтинчалик ваколатни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?
Бош бухгалтер томонидан меҳнат шартномаларини имзолашга қонунчиликда тўғридан-тўғри тақиқ мавжуд эмас. Бироқ МК аниқ белгилайди: иш берувчи номидан меҳнат шартномасини ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс имзолайди
. Бу шуни англатадики, у расмий равишда тасдиқланган ваколатларга эга бўлиши керак.
Амалиётда муаммо юзага келади: компанияда бундай ҳуқуқнинг айнан кимга берилиши ҳар доим ҳам белгиланган бўлавермайди. Агар, масалан, уставда бош бухгалтернинг ходимларни ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар жумласига кириши кўрсатилмаган бўлса, унинг имзоси ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бу ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартибини бузиш ҳисобланади.
Ваколатлар бош ишончнома орқали берилиши мумкин.
Агар бундай ваколатлар ҳақиқатан ҳам берилган бўлса – бош бухгалтер иш берувчи номидан меҳнат шартномаларини имзолашга ҳақли ва бу қонунчилик талабларига мувофиқ бўлади. Бироқ агар ҳужжатларда ишга қабул қилиш ҳуқуқи тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, шартномани ташкилот раҳбари ёки бошқа махсус ваколатлар берилган шахс имзолаши керак.
. Электрон меҳнат шартномасини тузишни қандай тасдиқлаш ҳақида янада батафсил тавсияномада билиб олингМеҳнат шартномасининг реквизитларида нималарни кўрсатиш керак
Меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилиши шарт,
.
1- жадвал
Меҳнат шартномасида қандай реквизитлар кўрсатилиши керак
|
Ходимнинг реквизитлари |
Иш берувчининг реквизитлари |
|
Ходим ҳақидаги маълумотлар: – фамилияси, исми, отасининг исми; – шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар; – алоқа маълумотлари. |
Номи: – ташкилот ёки ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси учун – номи; – жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари (ID-карта маълумотлари); – якка тартибдаги тадбиркор учун – фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари (ID-карта маълумотлари), ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси. |
|
Яшаш жойи ҳақида маълумот: – яшаш жойининг манзили; – туриш жойи. |
Меҳнат шартномасини имзолаган иш берувчининг вакили ҳақидаги маълумотлар ва унга ваколат берилган асос. Агар иш берувчи ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси бўлса, иш берувчи вакилининг ваколатлари учун устав, низом, ишончнома ва бошқалар асос бўлиши мумкин. |
|
Ходимнинг ҳужжатларидаги маълумотлар (бор бўлса): – СТИР; – ЖШДС; – ШЖБПҲ. |
Туриш жойи: – иш берувчи юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг почта манзили; – иш берувчи жисмоний шахснинг яшаш ёки туриш жойининг манзили. |
|
СТИР – ЯТТ ҳисобланмайдиган иш берувчи жисмоний шахслардан ташқари |
|
|
Иш берувчи юридик шахслар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари, шунингдек ЯТТ учун банк реквизитлари |
|
|
Иш берувчининг алоқа маълумотлари – телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар |
Агар меҳнат шартномасини тузиш чоғида унга айрим мажбурий реквизитлар киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини қайта тузиш ёки уни тузилмаган деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда меҳнат шартномасига етишмаётган реквизитларни қўшимча киритиш ва бу тўғрисида қўшимча келишув тузиш кифоя.
– Номуайян муддатга тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли
– Муайян муддатга тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли
– Ўриндош билан меҳнат шартномасининг намунавий шакли
Меҳнат шартномаси қачон кучга киради
Меҳнат шартномаси у тарафлар томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт. Агар меҳнат шартномасида ушбу сана белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак,
.
Меҳнат шартномаси жума куни тузилган, ишга чиқиш санаси кўрсатилмаган. Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари. Ходим қачон ишга киришади?
Ходим жума куни – меҳнат шартномаси имзоланган куни ёки душанба куни – шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунида меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.
Қачон ходимни ҳақиқатда ишга қўйилди деб ҳисобланади
Ишга қабул қилиш расмийлаштирилмасдан ходимни ишга қўйиш ҳоллари ҳақиқатда ишга қўйиш деб ҳисобланади. Бундай ҳолда ходимни фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс ёки унинг рухсати билан бошқа ходимлар ишга қўйиши мумкин. Масалан, бу ташкилотнинг раҳбари ёки бўлинма раҳбари бўлиши мумкин.
Номзод бўлинма раҳбари билан суҳбатдан ўтди ва уни ишга қабул қилишга қарор қилинди. Ходим дарҳол ишга киришишга рози бўлди. Бу ҳақида кадрлар бўлимига маълум қилинмади ва ишга қабул қилиш ўша куни расмийлаштирилмади. Кейинги куни эса иш берувчи қандайдир сабабларга кўра номзодни ишга қабул қилишни рад этди. Бундай вазиятда иш учун қандай ҳақ тўлаш керак?
Манфаатларини кўзлаб иш бажарилган иш берувчи ноқонуний равишда ишга қўйилган ходимга у ҳақиқатда ишлаган вақт, бажарган иши учун ҳар қандай ҳолатда ҳақ тўлаши шарт. Бунда иш берувчи тегишли мураккабликдаги ишни бажарганлик учун, белгиланган тариф ставкасидан, маошдан келиб чиқиб, ҳақ тўлайди,
.
Учинчи босқич. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш ва маълумотларни ЯММТ ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига киритиш
Иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ва фақат унинг асосида чиқаради. Сўнг иш берувчи маълумотларни қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ва ЯММТга киритади.
Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қандай чиқарилади
Буйруқни чиқаришдан олдин иккита бандни текшириш керак.
1. Меҳнат шартномаси тузилган ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган саналар тўғри келадими, йўқми. Акс ҳолда меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтказишда қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.
2. Буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ келадими, йўқми – буни МК
талаб қилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни иш берувчи ходимга у ҳақиқатда иш бошлаган кундан эътиборан уч кун муддатда қўл қўйдириб маълум қилади. Ходимга буйруқнинг нусхасини бериш шарт эмас. Аммо агар ходим буйруқнинг нусхасини талаб қилса, рад этиш мумкин эмас. Бунда нусха ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек, агар бор бўлса, муҳр билан тасдиқланади.
Ходим шартноманинг ўзига тегишли нусхасини олганлиги фактини буйруқлар журнали ёки китобида, агар улар ташкилотда юритиладиган бўлса, қайд этиш мумкин. Шунингдек ходим меҳнат шартномасининг ўзига тегишли нусхасини олганлигини тасдиқлаш учун бу ҳақида буйруқнинг асл нусхасида қўл қўйиши мумкин.
– Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг умумий шакли
– Буйруқнинг унга дастлабки синов тўғрисидаги шартни киритган ҳолдаги шакли
.
. Буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномаси шартларига мос келиши керак, улар эса турли ходимлар учун фарқ қилиши мумкин. Имкон қадар битта ходим билан меҳнат шартномаси қоидаларини бошқа шартларда ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларга кўрсатмаслик керак.
.Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиришда иш ҳақининг аниқ миқдорини кўрсатиш шартми? Биз келгусида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларда буйруқни ўзгартирмаслик учун аниқ суммани ёзмасликни маъқул кўрамиз. Буйруқда маош миқдорини кўрсатмасак, қонунни бузамизми?
Буйруқда ишнинг барча шартлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ҳам ёзиб қўйилиши шарт. Буйруқнинг белгиланган шакли йўқлигига қарамай, унинг мазмуни тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ бўлиши керак
.
Меҳнат шартномасидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг қандай миқдори белгиланганлиги, у қандай тизим асосида (ишбай ёки вақтбай) ҳисобланиши, шунингдек ходимга қандай мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ёки бошқа тўловлар тўланиши кераклиги аниқ бўлиши муҳимдир. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳар қандай ўзгариши, масалан, инфляция туфайли, меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Шунинг учун янада барқарор кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агар корхонада тариф сеткаси қўлланиладиган бўлса, шартномада ходимнинг меҳнатига тўланадиган разряд кўрсатилиши мумкин. Шунингдек, иш ҳақи миқдори қонунчиликда ёки тармоқда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига каррали нисбат орқали ифодаланиши мумкин.
Шундай қилиб, буйруқда меҳнат шартномасининг мажбурий шартларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ҳам ёзинг. Бунда лавозим маоши, устама ва қўшимча ҳақ миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори белгиланган меҳнат шартномасининг тегишли бандига ҳавола қилган ҳолда кўрсатиш мумкин.
Ҳа, мумкин, бироқ иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай расмийлаштирилиши керак
.
Талабгор билан меҳнатга оид муносабатлар тузилган меҳнат шартномаси асосида вужудга келади
. Шартномада нафақат у имзоланган сана, балки ходим ўз вазифаларини бажаришга киришадиган сана ҳам қайд этилади
. Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак
.
. Меҳнат шартномасига қандай шартларни киритиш кераклиги ҳақида янада батафсил – эксперт тавсияномасидаМК ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ва меҳнат шартномаси бир кунда расмийлаштирилишини талаб қилмайди. Асосийси – ходим меҳнат шартномасида кўрсатилган муддатда ишга қўйилиши керак.
Масалан, меҳнат шартномаси 22 сентябрда тузилган. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан – 23 сентябрдан ишга киришиши шарт. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни 22 сентябрда ҳам, 23 сентябрда ҳам расмийлаштириш мумкин. Бунда ишга қабул қилиш санаси буйруқда меҳнат шартномасида кўрсатилган санага тўғри келиши керак.
.Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қоғоз меҳнат дафтарчасига қандай киритилади
Иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қоғоз меҳнат дафтарчасига буйруқ асосида, у чиқарилгандан кейин беш кун мобайнида киритади. Иш берувчи ушбу ёзув билан ходимни уч кун мобайнида Т-2 шахсий карточкасида таништириши керак.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қоғоз меҳнат дафтарчасига киритиш учун йўриқномага амал қилинг.
1. Меҳнат дафтарчасининг «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3 графасида сарлавҳа тарзида ташкилотнинг тўлиқ номини ёзинг. У ташкилотнинг уставдаги ва бошқа таъсис ҳужжатларидаги номига мувофиқ бўлиши керак.
Агар ходим алоҳида бўлинмага қабул қилинадиган бўлса – унинг ҳам номи кўрсатилади. Ёзув қўлда ёки ташкилотнинг номи туширилган штампдан фойдаланган ҳолда қиритилиши мумкин.
2. Сарлавҳа остида 1-графада ёзувнинг тартиб рақамини қўйинг.
3. 2-графада ишга қабул қилиш санасини кўрсатинг.
4. 3-графада ёзинг: « _______ цех, бўлим, бўлинма, участкага ва ҳоказо ____ лавозимига (касби, мутахассислиги бўйича) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)». Шунингдек малака разрядини (агар у бериладиган бўлса) кўрсатинг.
5. 4-графада ёзувнинг қандай ҳужжат асосида киритилганини ёзинг, унинг санаси ва тартиб рақамини қўйинг.
Жадвал
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қоғоз меҳнат дафтарчасига қандай киритилади
|
№№ т/р |
Сана |
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар |
Ёзув қайси ҳужжатга асосланиб киритилди (санаси, тартиб рақами) |
||
|
йил |
кун |
ой |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
|
|
1 |
20__ |
26 |
09 |
Маслаҳатчи юрист лавозимига қабул қилинди |
115-к-сон буйруқ 26.09.20___й. |
6. Қоғоз меҳнат дафтарчасини қабул қилиш тўғрисида Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш китобига ёзиб қўйинг.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар ЯММТга қандай киритилади
Ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар ЯММТга ҳам худди қоғоз меҳнат дафтарчасига киритилгани каби – ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ асосида, у чиқарилгандан кейин беш кун мобайнида киритилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш учун йўриқномага амал қилинг:
1. Ходимнинг лавозими билан иш ўрнини яратинг ва меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун “Ходимни расмийлаштириш” тугмасини босинг. Сўнг тизим сизни ходимнинг паспорт маълумотларини тўлдириш шаклига ўтказади.
2. Ходимнинг ҳужжатлари бўйича барча керакли маълумотларни тўлдиринг. Агар қандайдир сабабга кўра хатолар пайдо бўлса, паспорт маълумотлари ёки ЖШШИР тўғрилигини текширинг. Барча маълумотларни муваффақиятли киритганингиздан кейин, тизимда ходим тўғрисида маълумот пайдо бўлади ва сизда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш ойнасига ўтиш учун тугма пайдо бўлади.
3. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш ойнасида сатрлардаги барча маълумотларни тўлдиринг.
2-жадвал
Меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар қандай тўлдирилади
|
№ |
Сатр |
Нима қилиш керак |
|
1. |
Меҳнат шартномасининг рақами |
Меҳнат шартномасининг рақамини кўрсатинг |
|
2. |
Меҳнат шартномаси тузилган сана |
Меҳнат шартномаси тузилган санани кўрсатинг |
|
3. |
Меҳнат шартномасининг тугаш санаси |
Агар меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилган бўлса, унинг муддатини кўрсатинг |
|
4. |
«Муддатсиз» |
Агар меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган бўлса, галочка билан белгиланг |
|
5. |
Ишнинг бошланиш санаси |
Ишнинг бошланиш санасини кўрсатинг |
|
6. |
Ставка |
Ходим меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштирилган ставкани кўрсатинг |
|
7. |
Буйруқ рақами |
Мазкур меҳнат шартномасига тегишли буйруқ рақамини қўшинг |
|
8. |
Буйруқ санаси |
Мазкур меҳнат шартномасига тегишли буйруқ санасини қўшинг |
Ташкилотда меҳнат шартномалари бўйича расмийлаштирилган ходимлар бор, бироқ улар маълум сабабларга кўра «ЯММТ» ИДАКга ўз вақтида киритилмаган. Ҳозир уларни киритишни режалаштиряпмиз, аммо оқибатларидан хавотирдамиз. Бу иш берувчи учун қандай хавф туғдиради ва қандай тўғри йўл тутиш керак?
Иш берувчи тузилган меҳнат шартномалари ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши шарт
. Ушбу маълумотларни белгиланган муддатда киритмаслик меҳнат шартномалари ҳисобини юритиш тартибини бузиш сифатида баҳоланади. Бу МЖтК 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва мансабдор шахсга БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Хавфларни минималлаштириш учун, иш берувчига барча ходимлар бўйича маълумотларни имкон қадар тезроқ ЯММТга киритиш тавсия этилади. Маълумотларни киритишнинг белгиланган муддатлари ўтказиб юборилганлиги сабабли, «ЯММТ» ИДАК дирекциясига мурожаат қилишни тавсия этамиз.
Ташкилотнинг фирма бланкида «ЯММТ» ИДАК дирекциясига хат ёзинг. Хатда муаммонинг моҳияти ва унинг келиб чиқиш сабабларини баён этинг. Хат ижрочисининг алоқа маълумотларини кўрсатинг: унинг Ф.И.О., лавозими ва қайта боғланиш учун телефон рақамини. Хат ташкилот раҳбари ёки ваколатли шахс томонидан имзоланиши керак. Имзо ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим (агар фойдаланилса). Хатга: ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлар, меҳнат шартномалари ва қўшимча келишувларнинг нусхалари илова қилиниши керак.
Ҳужжатлар жўнатилгандан сўнг «ЯММТ» ИДАК дирекциясидан жавобни кутиш лозим. Мурожаатни кўриб чиқилиши якунланганда дирекция электрон меҳнат дафтарчаларига ўзгартишлар киритиш учун рухсат беради ёки ўзгартишларни мустақил равишда киритади.
Хатларни edo.ijro.uz тизими орқали юбориш ёки кўрсатилган манзиллардан бирига электрон хат юбориш мумкин: ymmt_idak_mehnat@exat.uz, dev@bv.gov.uz, my@mehnat.uz.
Ходим ишга қабул қилингандан кейин расмийлаштириладиган ҳужжатлар
Буйруқ чиқарилгандан ва ходим ишга қабул қилингандан кейин иш берувчи унга Т-2 шахсий варақасини очади. Шунингдек ходимнинг унинг ҳужжатлари сақланадиган шахсий йиғма жилдини очиш ҳам мумкин.
.Ходимнинг Т-2 шахсий варақаси
Ходимга Т-2 шахсий варақаси у ишга расмийлаштирилганидан кейин очилади. Биринчи навбатда шахсий варақага ходим тўғрисидаги маълумотлар, масалан: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, ҳарбий ҳисоб тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киритилади. Шахсий варақадаги ёзувлар меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга мувофиқ бўлиши лозимлигини эътиборга олинг. Шахсий варақада ходимнинг меҳнат дафтарчасидаги янги ёзувлар билан таништирилганлиги ҳақида ходимга қўл қўйдириб олишингиз мумкин.
Ходимнинг шахсий йиғма жилди
Иш берувчининг ходимларга шахсий йиғма жилдни очиши ва уни юритиши мажбурий эмас – МК бундай талабни белгиламайди. Бироқ амалиётда бу ходимларнинг шахсий ҳужжатларини сақлашни оптималлаштиришга ёрдам беради. Ҳар қандай ҳолатда, ходимларнинг ҳужжатлари ва шахсий маълумотларини қандай сақлашни иш берувчи ўзи ҳал қилади. Ходимларнинг ҳужжатларини сақлаш ва расмийлаштириш қоидалари ташкилотнинг локал ҳужжатида белгилаб қўйилади.
Телеграм канали